Исломий давлат ижтимоий тармоқларга уя қурди

Фото муаллифлик ҳуқуқи

Мариуш Зуравик Полшада дам олиш кунлари ичида веб сайт очишга улгурди. У фото ва видеоларни жуда осон жойлаштиришни хоҳларди. Шундай экан, justpasteit.com сайти ҳеч қандай рўйхатдан ўтиш ва аккаунт очишни талаб қилмайди. Бу тунги омад эди ва Зуравик тезда катта аудиторияга эга бўлиб бораётганини англади.

60 фоиз фойдаланувчилар Араб забонли мамлакатлардан бўлиб, бу Оврўподаги веб сайтлар учун жуда кутилмаган эди,- дейди у Би-би-сига.

Бироқ 2014 йил бошида, баъзи фойдаланувчилар муаммолар туғдира бошлайдилар. Сайтда Суриядан қўйилган баъзи видео ва суратлар ўта график мазмунда бўлиб, жуда очиқ, яққол тасвирланган эди. Ниҳоят маълум бўлишича, сайт ҳозирги пайтда "Исломий давлат" жангарилари томонидан фойдаланиб келинар экан.

"Исломий давлат" ва унинг тарафдорлари ижтимоий тармоқлардан тарғиботларини олиб боришда фойдаланишлари уларга қарши курашаётган халқаро гуруҳларни хавотирга солди. ИД фаолияти ҳукуматлар ва фаол хакерлар томонидан кузатила бошланди. Британия ҳукуматига кўра, улар асосий сайтларга эътибор қаратган бир пайтда исломий жангарилар кичик ва кам танилган сайтларга кўпроқ мурожаат қила бошлаганлар.

"Биз ҳар сафар янги контактлар чиқиб келаётганига гувоҳ бўлдик", дейди Метрополитан полициясининг терроризмга қарши кураш бўлими раҳбари Би-би-сига. "Улар бир жойдан бошқа жойга кўчаётганларида қолдираётган хабарлари боис биз уларни топишда бир қанча аниқ натижаларга эришдик".

"Биз уларни ушлаш учун асосий йуналишга чиқамиз, улар бурчакка қочадилар", дейди изқувар.

"Бурчакка қочиш" деганда, justpasteit.coм каби сайтларига кириб олиш тушунилади.

Зуравик сўзлашича, у дастлаб суриялик фойдаланувчилар ўзининг сайтига суратлар қўя бошлаганларида фахрланиб кетган. Бироқ суратлар ва видеоларда даҳшатли лавҳалар, бошини танадан жудо қилишлар акс эта бошлаганидан кейин сергакланиб қолган.

"Мен бу тасвирларни кўрганимда жуда кайфиятим тушиб кетди. Уларнинг баъзилари ҳақиқатдан даҳшатли эди. Мен нима бўлаётганини кўриб, қўрқиб кетдим",- дейди у.

"Мен буларни олиб ташлашни ўйладим, эртаси куни менга Лондон полициясидан қўнғироқ қилиб, уларни "Исломий давлат"га алоқадорлигини айтишди ва олиб ташлашни сўрашди".

Британия полициясининг Польшада ҳеч қандай ҳуқуқий вазифалари бўлмасада, уларнинг топшириқларини бажардим, дейди Зуравик.

"Биз доимий алоқада эдик ва улар сайтдан ўчириб ташлаш учун сўровлар юборишар эди". Унинг ҳисобича, терроризмга боғлиқ қарийб 2000 хабар ва лавҳаларни ўз сайтидан олиб ташлаган.

Бошқариб бўлмайдиган кенглик

"Ижтимоий тармоқлар ИД ва "Ал- Қоида" учун назорат қилиб бўлмайдиган кенглик саналади. Бу уларга худди Сурия, Сомали ва Яманнинг бир қисми сингари муҳим, керакдир", дейди АҚШ департаментининг аксилтеррор алоқалар бўлими кузатувчиси Алберто Фернандес. Бу бўлимнинг фаолияти ижтимоий тармоқлардаги исломий жангариларга қаратилган.

Шу ҳафта бошида оммавий ахборот воситалари эътиборини Фейсбукдаги 5elafabook ("khelafa-book") саҳифаси тортди. Унинг маъноси арабчада "халифа" ёки "халифат" деган маънони билдиради. Бироқ у атиги бир кун фаолият олиб борди ва тўсиб қўйишга эришилди.

Бироқ шуниси шубҳалики, сайт ИД нинг ўзиники эмас, дея қайд этади Би-би-си мониторингдан Питер Кинг.

justpasteit.coмнинг асосчиси Зуравик интернетда ўзи дуч келган қийинчиликни бартараф этиш жуда мушкул эканини айтади.

"Ижтимоий тармоқларда хоҳлаган одам номсиз-аноним бўла олиши мумкин. Ҳатто Twitter, YouTube ва Facebook каби йирик ширкатлар ҳам "Исломий давлат" билан муаммоларга эга, унга алоқадор барча маълумотларга тўсиқ қўйиш катта муаммо туғдиради".

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ