Ироқ ҳарбийлари Тикритда назорат ўрнатмоқдалар

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Ироқ ҳарбийлари Тикрит шаҳрида "Исломий давлат" гуруҳини қуршовга олиб, шаҳарнинг катта қисмини эгаллаганлар.

Хабарларда айтилишича, қуршовдаги жангариларнинг сони 150 тача келади.

Ҳукумат кучларининг Тикритга юриши 11 март куни бошланган эди. Ироқ қўшинлари қўмондони Моин ал Қадимийга кўра, Тикрит шаҳрининг 75 фоизи "Исломий давлат" назоратидан озод қилинган.

Ироқ кучлари Тикритни исломий жангарилардан тозалашни охирига етказишга ҳаракат қилаётганларини айтганлар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02