Туркия аёллари учун ҳаёт абгорлашмоқдами?

Туркиядаги норозилик намойишлари Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Ўзгежон Асланнинг жинсий зўравонлик ортидан ўлдирилгани мамлакат бўйлаб ғазаб тўфонини қўзғатиб юборди

Бу ҳодисадан сўнг қўчаларда оммавий норозилик намойишлари ўтказилиб, юз минглаб аёллар Твиттер орқали ўзлари юз тутган зўравонлик тажрибаларини бўлишишган. Инсон ҳуқуқлари гуруҳлари жорий президент Ражаб Тойиб Эрдўғон ҳукмронлигида аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари драматик тарзда ошганидан огоҳлантиришади.

2002 йилда Туркия бош вазири лавозимига сайланган Адолат ва Тараққиёт партияси (АКП) раҳбари ўтган йили мамлакатнинг илк бор сайланган президенти бўлди. У аёлларга нисбатан содир этилаётган зўравонликни Туркиянинг қонаб турган очиқ яраси деб айтди ва бу илатни йўқ қилиш учун янги ҳаракатларни бошлашга ваъда берди. Бироқ шу билан бирга Эрдўғон аёллар эркакларга тенг эмасликларини ҳам қайд этган. Шундай экан, Эрдўғон Туркиясида аёллар учун ҳаёт неқадар ёмонлашиб кетмоқда? Бу ҳақда турли эскпертлар ўз фикру-мулоҳазалари билан ўртоқлашадилар.

Профессор Карэн Баркли: Янги диний консерватизм даллилари

1970 ва 1980 йилларда Истанбулда ўсиб ўлғайган Карэн Баркли ҳозирда Нью Йоркнинг Колумбия университетида социология ва тарих профессори бўлиб ишлайди.

"Мен ўсган вақтим Туркияда анчайин дунёвий жамият шаклланганди, мактабларда қизлар ўғил болалар билан тенг бўлганлари намоён эди. Лекин вазият ўзгарди. Қишлоқ жойларида яшаган аҳоли ўзига хос орзу ҳаваслари билан Истанбул ва бошқа йирик шаҳарларга кўчишди, кўп ҳолларда уларнинг тасаввурлари билан эҳтиёжлари бошқа-бошқа эди. Бугунги кунда эса янги диний консерватизм маҳкам ўрнашмоқда. Назаримда, айнан бу ҳолат аёлларнинг замонавий турк жамиятидаги ҳаётларини мураккаблаштиради.

Профессор Барклининг таъкидлашича, ўтмишда ғарбийлашиб кетган элита доиралар мамлакатни бошқарган даврда аҳолининг анъанадор ва диндор вакиллари ҳафсаласи пир бўлган. Ва Эрдўғон иқтидорлик қилган АКП айнан ушбу одамларни ўз сафларига жалб қилган.

"Айрим одамлар Эрдўғон ҳақида “у демократия посбони сифатида бошлади” деб айтишлари мумкин. Унинг эътибордан четда қолиб кетган одамларнинг ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган уринишлари алал оқибат Туркияни демократиялаштирган, деб таъкидлашади. Яъни кичик бизнес эгалари, ўрта синфдан пастроқ турган, бироқ ўта диндор бўлган одамларга Эрдўғон янги имкониятларни очиб бериб, бизнес контрактларини тақдим этиб ва айнан шу чора-тадбирлар орқали уларнинг овозларига эришгани туфайли турк жамияти сезиларли ўзгарди. Бироқ бу ўзгариш чуқур илдиз ортган консерватизм эвазига содир бўлди“.

Фото муаллифлик ҳуқуқи APd
Image caption Эрдўғон сўз эркинлиги ва хурфикрлашга қарши қаратилган ҳаракатлар учун қаттиқ танқид қилинган

2013 йили уч ярим миллион аҳоли кўчаларга чиқиб, Эрдўғон сиёсатига норозилик билдирган. Бироқ бунга қарамай у ҳанузгача кўплар учун кучли ва севимли сиёсатчи бўлиб қолмоқда.

“Ўйлашимча, турк жамиятини бугунги кунда ўртадан бўлаётган омил бу Эрдўғон бошқараётган ҳукумат. Одамлар уни қандай кўришади: Эрдўғон - авторитар рахбарми ёки миллат отаси сифатидами? Туркия муаммосини –дунёвийлар диндорларга қарши туришларида кўрмаслигимиз лозим. Мамлакатни иккига бўлаётган шахс - Эрдўғоннинг ўзидир.

Профессор Дениз Кандиоти: Аёллар ҳуқуқларини инкор қилиш

Дениз Кандиоти 1950 ва 1960 йилларда Истанбулда ёшлигини ўтказган. Бугунги кунда у Лондон университетида гендер муносабатлари бўйича мутахасис.

"2002 йили АКП ҳокимиятга келганида жуда кўп ижобий ўзгаришлар рўй берган. Бу - жиноий кодексга жиддий ўзгартиришларни киритиш учун хотин -қизларнинг фуқаровий жамоа ташкилотлари олиб борган ҳаракатлари туфайли содир бўлган”.

Бироқ ҳукумат бошқа мақсадларни кўзда тугани жуда тез аниқ бўлди. 2004 йили ҳукумат мулозимлари зинони жиноят даражасига олиб чиққан қонунни қабул этишни талаб қилганлар. Бу катта эътирозларга сабаб бўлди”.

“Сўнг 2010 йили аёллар ташкилотлари йиғилган анжуманда нутқ сўзлаган Эрдўғон “аёллар эркакларга тенг эканликларига ишонмаслиги”ни ва “аёл тақдирини худо белгилаган”ини айтган. Бу сўзлар бомбадек портлаб кетди.“

Мазкур чиқишдан сўнг Аёлар ва Оила вазирлиги- Оила ва Ижтимоий сиёсат вазирлигига ўзгарди. Аёллар ўз ҳуқуқларини алоҳида урғулаётган гуруҳдан ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган етимлар ва фахрийлар оилалари каби гуруҳларнинг бирига айландилар.

“Бундан сўнг, афсуски, кўп нарса ўзгара бошлади. Авваламбор ҳукумат аёлларни авлоднинг давомийлигини таъминловчи куч дея эълон қилган. Аёл биринчи навбатда она ролини бажариши керак ва шунинг учун аёл миллатни кўпайтириш масъулиятига эга”.

"Шунингдек, аёллар камида уч фарзанд кўришлари лозим, аборт эса қатлиомнинг бир тури дея қораланган эди.

Эрдўғон аёлларга нисбатан бўлган зўравонликни қоралаб чиқиб, эркаклар аёллар учун жавобгарлар, уларни ҳимоя қилишлари керак, деб эълон қилган. Бу сўзлар аёллар орасида қаттиқ норозилик ўйғотди, “ биз ҳеч кимнинг моли эмасмиз, биз инсонлармиз ва ўз ҳақ-ҳуқуқларимизга эгамиз”.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Туркия ҳимоячилари полиция ваколатларини кучайтиришга эътироз билдирганлар

Профессор Кандиотига кўра, Эрдўғоннинг қуруқ гапларидан баъзи аёллар заиф мавжудотлар бўлганлари боис уларни қаттиқ асраш керак деган маъно келиб чиқади.”Бу сўзлардан шундай хулосага келиш мумкинки, баъзи аёллар уларни ҳимоя қилишга арзийдилар, бошқа аёллар эса... -ўзингизга ҳавола. Агар кўчада кетаётган аёл сизнинг назарингизда очиқ-сочиқ кийнган бўлса, унга нисбатан хоҳлаганингизча қўпол муносабатда бўлишингиз мумкин.. Ҳаттоки унга зўравонлик қилишга ҳам сизни ҳеч нарса тўхтатмаслиги мумкин бўлади.”

Профессор Кандиотининг сўзларига кўра, талаба Ўзгежон Асланнинг ўлдирилишига бўлган турли муносабатлар турк жамиятини Эрдўғон тарафдорлари ва унинг муҳолифларига бўлиб қўйган. Бир гуруҳ шарҳловчилар аёлларнинг хавфсизлигини ўйлаб уларни ажратиб қўйиш йўлларини, яъни улар учун алоҳида пушти рангли нақлиёт воситаларини ташкил қилиш ҳақида фикр билдирган бўлишса, бошқалар “Аёл ҳаммадан ажратилган ва иҳоталанган ҳолдагина ўзини хавфсиз сезадиган бўлса –бу қандай жамият бўлади”, дея савол қўйишган.

“Бу баҳсга эркаклар ҳам ўз ҳиссаларини қўшган. Улар аёлларга дастакларини намоён этиш учун, мини юбкаларни кийиб норозилик намойишларини уюштиришган. Яъни, эркаклар бу чиқиш орқали аёллар ихоталаниб қўйилган жамиятда яшашни хоҳламасликларини аниқ қўрсатганлар.”

Тадқиқотчи Жижек Таҳаоғлу: Турк жамиятида барча аёллар зўравонликка дуч келмоқда

Жижек Таҳаоғлу Истанбулда ишлайди ва 2011 йилдан бошлаб “Бианет мониторинг” гуруҳи учун матбуотдаги маълумотларни тадқиқ қилади.

“2009 йили Адлия вазирлиги берган маълумотга кўра, 953 аёл ўлдирилганди. Бироқ Оила ишлари бўйича вазирлик ўлдирилган аёлларнинг сонини 171 қилиб кўрсатган. Бу икки расмий манбадан олинган маълумотдир, улар бир бирига тўғри келмасликларини кўриш мумкин”.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP GETTY
Image caption Ўзгежон Асланнинг ўлдирилишига бўлган турли муносабатлар турк жамиятини иккига бўлиб қўйган

2010 йилда Адлия вазирлиги 2003 йил билан солиштирганда ўлдирилган аёлларнинг сони ўн тўрт баробар ошганини айтган. Бундан сўнг ҳукумат статистик маълумотларни беришни тўхтаб қўйди. Жижек Таҳаоғлунинг айтишича, ўлим ҳолатлари борасида расмий маълумотларнинг йўқлигидан кўп нарсани англатиш мумкин. “Улар ажралиш, никоҳ ва тўғилиш борасидаги маълумотларни тўплаб сақлашади, лекин эркаклар қўл урган зўравонлик борасидаги маълумотларни сақламайдилар”. “Яъни улар муаммо қанчалик жиддийлашиб кетганини тан олмоқчи эмаслар”.

"Зўравонликка қўл урган эркаклар ўлдирилган аёллар ўлимга лойиқ деб ўйлашади. Калта юбка кийган қизни эса зўрлаш унинг қилмишига яраша жазо сифатида кўрилади. Овқат тайёрлаш ёда бола-чақасига қараш билан овора бўлмаган аёл киши баъзи эркакларнинг ҳаёлида ўлдирилиши керак”.

“Мен бир ҳодисани ҳеч ёдимдан чиқаролмайман. Бир эркак ўз хотинини овқатга етарлича туз солмагани учун ўлдириб қўйди”.

Бу каби зўравонликлар мамлакат бўйлаб турк жамиятида кенг тарқалган.

АКП аъзоси Зайнаб Кандур: Аёлларга эркинлик берилди

Зайнаб Кандур президент Эрдўғон раҳбарлик қилаётган партиянинг аъзоси.У Чикагода ўсган ва 1992 йилда Турк фуқаросига турмушга чиқиб, Туркияга кўчиб борган.

"Турк аёллари ҳаётлари юз фоиз яхши томонга ўзгаряпти. Мен катта орзу- ҳаваслар ва умидларни қўраяпман, ҳаёт аёллар учун ҳам яхшиланяпти, ҳам енгиллашиб боряпти.”

"Ўн беш йил олдин университетларда ўқиган ва ижтимоий секторда ишлаган аёллар жуда кам эди”.

Давлат тузулмаларида хизмат қилган аёллар рўмол ўрашлари таъқиқланганди. Ўқув юртларига ҳам бу таъқиқ етиб борганида, Зайнаб домлалик қилишдан воз кечишга мажбур бўлган. У бошидан рўмолини олиб ташлашни ўзига эп кўрмаган. 2008 йили Эрдўғон ҳукумати бу таъқиқни бекор қилди. Ва бу қарор кўплаб турк аёлларининг ҳаётларини драматик тарзда ўзгартирди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Румол қайта ўраш қарори турк аёлларининг ҳаётларини яхши томон ўзгартирди, дейди Зайнаб Кандур

“Бу қарордан сўнг кўпгина аёллар ижтимоий секторларда хоҳласа бошида румол билан, хоҳламаса румолсиз ишлашлари мумкин бўлди. Аёлларга қўпроқ ҳуқуқларни берадиган айрим қонунлар қабул қилинди. 2002 конституциясида эркаклар оиланинг боши, деган жумла бор эди. Энди эса бу жумла олиб ташланган ва аёллар оила мол-мулкининг эллик фоизига эга бўлишди. Бугунги кунда аёллар ўзларига яхшироқ муносабат кўрмоқдалар деб ўйлайман.”

У баъзи одамлар марҳум Ўзгежон Асланнинг ўлдирилишидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб, Эрдўғонга қарши сиёсий ютуқларни қўлга киритишмоқчи, деб айтади.

"Биз умумий сайловларга яқинлашяпмиз. Ўйлашимча, матбуотдаги баъзилар масъулиятсизлик билан бу масалага ёндашмоқдалар, улар аёллар ҳуқуқлари поймол этилмоқда, ҳукумат аёлларни ҳимоялашга қурби етмаяпти, деб таъкидлашмоқда. Бироқ АКПга ўз овозларини берган сайловчиларнинг эллик фоизини аёллар ташкил қилади”.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858 860002