Эрон президенти: “Ядровий дастур юзасидан музокаралар умидбахш...”

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Умидбахш Руҳоний

Президент Ҳасан Руҳонийга миллатга телемурожаатида мамлакатнинг атом энергиясига доир дастури юзасидан музокаралар муваффақият билан якунланиш эҳтимоли ҳақида гапирган.

Унинг айтишича, келишиб бўлмайдиган ҳеч қандай масала йўқ.

Руҳоний жаноблари бу ҳақда Наврўз табригида гапирган.

"Ҳозирги музокаралар даврасида айрим масалалар бўйича мавқеиларимиз ҳамоҳанг бўлди, бу эса якуний келишувга замин яратиши мумкин», деб айтган у.

Ўз навбатида АҚШ Давлат котиби Жон Керри ҳам музокараларда «ҳақиқий тараққиёт»га эришилгани, аммо сезиларли фарқлар сақланиб қолаётганини айтган.

31 мартга қадар халқаро «олтилик» Эроннинг ядро дастурига доир келишувнинг асосларини ишлаб чиқишлари керак бўлади.

Бу ўринда сўз Эрон томонидан жазо чораларини бекор қилиш эвазига ўз атом дастурини жиддий ислоҳ қилиши ҳақида бормоқда.

Кеча АҚШ президенти Обама Эрон халқини айни масалада келишувга эришишнинг тарихий имкониятидан фойдаланиб қолишга чақирганди.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши 2006 йилда Эроннинг атом дастурига доир олтита қарор қабул қилган, уларга кўра, Теҳрон уранни тўйинтириш амалларини тўхтатиши керак эди.

Америка ва Оврўпо Иттифоқи 2012 йилда Эрон нефти савдосига қўшимча жазо чораларини киритган эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ