Кобулда ғазабланган оломон афғон аёлини ўлдирди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty
Image caption Кобуллик аёл қатл қилинган жой яқинидаги масжид

Кобулдаги масжидлардан бирининг яқинида “Қуръонни ёқди” деган важ билан ғазабланган оломон бир афғон аёлини уриб ўлдирган. Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган,текширилмаган видеолавҳаларда ўнлаб кишилар бурқада бўлган бир аёлни шафқатсизларча дўппослаётгани тасвирланади.

Айрим манбаларда кейинроқ унинг жасадига ўт қўйилгани айтилади, баъзи тасдиқланмаган хабарларга кўра, аёл ёқилган пайти тирик бўлган.

Кобул полицияси эса айни ҳодисада аёлни қутқаришга қодир бўлмаганини айтган. Ижтимоий тармоқларда айни ҳодисанинг ўнлаб талқинлари мавжуд, уларнинг аксариятида полиция бу оммавий дўппослаш ҳодисасини кузатиб турган, холос.

Маҳаллий телевизион каналлар билан гаплашган бу аёлнинг яқинлари унинг руҳий хаста эканини айтишган. Би-би-си айни ҳодиса юзасидан сўнгги хабарларни ўрганмоқда.