Анжелина Жоли саратон хавфи боис тухумдонини олдирди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Америкалик машҳур актриса Анжелина Жолининг журналистларга айтишича, саратон хавфи юқорилиги сабабли тухумдони ва бачадон найчаларини олиб ташлаш бўйича жарроҳликни бошдан кечирган.

39 ёшли Голливуд юлдузининг New York Times рўзномасига берган интервьюсида маълум қилишича, охирги ташҳислардан бирида саратоннинг дастлабки давридан далолат берувчи бир қанча белгилар топилган.

Жолига кўра, тухумдонларни олиб ташлаш актриса бундан икки йил олдин ўтказган мастэктомия-кўкрак безлари жарроҳлигидан кўра мураккаб ҳисобланади.

Тухумдонлар жарроҳлиги сунъий менопаузе-ҳайз шаклининг тўхташига олиб боради.

"Мен бошқа фарзанд кўра олмайман ва менинг танамда маълум бир ўзгаришлар юз бериши кутилади. Лекин нима бўлганда ҳам, мен хотиржамман- бу менинг кучлилигимдан эмас, бу ҳаётнинг бир қисми. Қўрқиш керак эмас", дейди актриса.

Хабар қилинишича, Жоли айни пайтда тикловчи гармонал терапия муолажаларини олмоқда.

Икки йил олдин Анжелина Жоли иккала кўкрагида ҳам мастэктомию жараёнини ўтказган. Бунга унинг танасида кўкрак ракининг 87 фоиз ташувчиси борлиги сабаб бўлган.

Бу жарроҳликдан икки ҳафта ўтиб, Жолининг холаси Дебби Мартин кўкрак саратонидан вафот этади. 2007 йилда Анжелина Жолининг онаси Маршелин Бертран ҳам 56 ёшида шу касаллик билан оламдан ўтган.

Мутахассисларга кўра, актрисанинг она томондан қариндошларида хавфли BRCA1 гени кучли.

Бу ген аслида ҳар бир инсонда бўлсада, мингдан бир ҳолатда хатарли оқибатларни келтириб чиқаради. Бунда саратон билан хасталаниш эҳтимоли 50-80 фоизга тенгдир.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

2005 йилдан буён бирга Жоли ва Питт оиласида олти фарзанд бор, ундан учтаси дунёнинг турли мамлакатларидан асраб олинган.

Шунингдек машҳур жуфтлик фаол инсонпарварлик фаолиятини олиб боришади.

2001 йилда Анжелина Жоли БМТнинг Қочқинлар комиссарлиги томонидан яхши ният элчиси этиб тайинланган.

Бундан ташқари у қатор хайрия ташкилотлари, хусусан "Жоли-Пит" фондига асос солган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ