Франса Алп тоғларига Germanwings учоғи қулаган

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Airbus A320 учоғи Франсанинг Алп тоғларида қулаган.

Қулаш олдидан учоқ қутқарув сигналларини жўнатган.

Учоқ Барселонадан Дюсселдорфга томон йўл олган.

Учоқда 142 йўловчи ва 6 экипаж аъзоси бўлган.

Франса президенти Франсуа Оландга кўра, “ омон қолганлар бўлиши амримаҳол”.

Олланд жанобларига кўра, бу ҳаво ҳалокати фожеадир, қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириш керак.

Унинг қўшимча қилишича, ҳалокат рўй берган минтақага бориш жуда мушкулдир.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Учоқ қулаган ер харитаси

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02