Қулаб тушган Germanwings учоғидан ҳеч ким омон қолмаган

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Қутқарув ишлари Чоршанба куни давом этади

Франсанинг Алп тоғларига қулаган учоқдаги 150 нафар йўловчи ва экипаж аъзолари қурбон бўлишган.

Учоқ Барселонадан Дюсселдорфга томон парвозда бўлган.

Airbus A320 Дигне ва Барселонет оралиғидаги минтақага қулаган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Фалокат жойи баланд тоғлар орасида

“Қора қути” топилган, аммо ҳамон учоқ ҳалокатининг сабаблари аниқ эмас.

Қулашидан аввал учоқ қутқарув сигналларини юбормагани айтилмоқда.

Germanwings Олмониянинг Lufthansa ширкатига тегишлидир.

Germanwings ўз соҳасидаги арзон ҳаво транспорти воситаси бўлган ва хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳозирга қадар нуқсонсиз хизмат кўрсатувчиҳаво ширкати саналган.

Франса, Испания ва Олмон раҳбарлари бу фожеадан даҳшатга тушганларини айтишган.

Қурбон бўлган йўловчиларнинг аксарияти Испания ва Олмония фуқароларидир.

Улар орасида 16 нафар мактаб ўқувчилари бўлган.

Cўнгги хабарларга кўра, ҳалокатга учраган учоқ йўловчилари орасида уч нафар қозоғистонлик ҳам бўлган.

Олмон канслери Ангела Меркел ҳалокат рўй берган минтақага сафар қилишни режалаётгани ҳақида маълум қилган.

Оқ уйга кўра, айни ҳалокатда терроризм аломатлари йўқ.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Фалокат юз берган жой харитаси

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02