Туркияда гаровга олинган прокурор жанозаси ўтди

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Туркия Бош прокурори сешанба куни гаровга олиниши ва ҳалок бўлиши ортидан йирик оломон Истанбулдаги маҳкама уйида кечган жанозага йиғилди.

Бош прокурор Меҳмет Селим Қираз ва уни гаровга олган икки қуролли киши хавфсизлик кучлари билан юз берган отишмада нобуд бўлишди.

Шунингдек, чоршанба куни ҳукуматдаги АК Партиянинг туман бўлинмаларидан бирига бостириб кирган қуролли киши полиция томонидан ушланган.

Прокурор 2013 йилги аксил-ҳукумат намойишларда полиция томонидан отилган газ канистри бошига келиб урилиши натижасида ўлган боланинг ишини тергов қилаётганди.

14 ёшли бола тўққиз ой ҳушсиз ётиши ортидан жон берган ва унинг ўлими яна намойишларга сабаб бўлганди.

Гаровгирлар ман этилган DHKP-C Марксист инқилобчи гуруҳи аъзолари бўлишда айбланмоқда. Гуруҳнинг камида 19 аъзоси Анталя шаҳрида ҳибсга олинганлар.

Туркия телевидениеси АКП идораси деразасидан қилич чизилган Туркия байроғини силкитаётган эркакни намойиш қилган.

Бу ҳужум ортида сиёсий сабаблар бор ё йўқлиги номаълум.

Туркияда кўп танқидчилар намойишда ўлдирилган ўсмир ишини Ражиб Тойиб Эрдўған маъмурияти бости-бости қилишга уринаётганига ишонишади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Your contact details
Disclaimer