Туркияда "Фанарбоғча" клуби ўйинчилари ҳужумга учради

Фото муаллифлик ҳуқуқи epa
Image caption Ўйичниларидан ҳеч ким жабр кўрмаган

Туркия расмийларига кўра, мамлакат шимолида "Фанарбоғча" клуби ўйинчиларини олиб бораётган автобус ҳужумга учраган.

Автобус ҳайдовчиси жароҳатлар билан шифохонага ётқизилгани айтилади.

Ҳодиса "Фанарбоғча"нинг Риза вилоят жамоаси-"Ризеспор" устидан 5:1 ҳисобидаги ғалабаси ортидан юз берган.

Аввалига Трабзон вилоят расмийлари автобусга тошлар улоқтирилганини айтишган, аммо "Фанарбоғча" клубидан билдиришларича, нақлиёт воситасига қарата ўқотар қуролдан ўт очилган.

Туркия Бош вазири Аҳмад Довудўғли ҳужумни қоралаган ва тергов ишлари олиб борилаётганини маълум қилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Ҳодисада автобус ҳайдовчиси жароҳатланган

Ўйинчилар Истанбулга учиш учун Риза шаҳридан қўшни Трабзонга йўл олишганди.

Жамоа ўйичниларидан ҳеч ким жабр кўрмаган.

Ҳозирда жамоа Туркия пойтахтига етиб борган.

Аэропортда уларни олқишлаш ва ҳамдардлик билдириш учун чиққан ишқибозлар қарши олишган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02