Гюнтер Грасс вафот этди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Гюнтер Грасс вафот этди

Машҳур немис ёзувчиси, Нобел мукофоти лауреати Гюнтер Грасс 87 ёшида оламдан ўтди.

Унинг ноширининг сўзларига қараганда, ёзувчи Любек шаҳри шифохонасида вафот этган.

Гюнтер Грасс Данциг - ҳозирда Гданск шаҳрида туғилган ва Иккинчи Жаҳон урушида қатнашган.

Унинг энг машҳур китоби "Мис ноғора", урушга бағишланган бўлиб, 1959 йили нашр этилган.

Кейинчалик у Олмониянинг бирлашувига қарши чиққан, ва бу ҳодиса шошма-шошарликда амалга оширилди деган фикрда бўлган.

Сўнгги бор унинг Фаластинга бағишланган шеъри ҳам турли тортишувларгаю баҳсу мунозараларга сабаб бўлган эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK