Австралия полицияси: ‘террорчилик ҳужуми олди олинди’

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Австралия полицияси эълон қилишича, «Исломий Давлат»дан руҳланиб террорчилик хуружини амалга оширишни режалаган беш ўспиринни ҳибсга олган.

Полиция комиссари Нил Гоханнинг журналистларга айтишича, ёшлари 18 ва 19 да бўлган шахслар «Исломий Давлат» таъсири остида бўлганлар, улар кейинги ҳафта нишонланиши мўлжалланган Биринчи Жаҳон уруши ҳодисасига бағишланган маросимда иштирок этадиган полициячиларга ҳужум қилиш мақсадида бўлганлари айтилмоқда.

Ҳар йили 25 апрел куни Австралия ва Янги Зеландияда АНЗАК деб номланган маросим ташкиллаштирилади.

Бу йил эса АНЗАКнинг 100 йиллигини ўтказиш режалаштирилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Австралия расмийларига кўра, ҳужумни режалаштирганлар полициячилар билан бирга маросим иштирокчиларини нишонга олганлар.

Ҳужум олдини олиш мақсадидаги махсус амалиётда 200 тача полициячи иштирок этган.

Ҳибсга олинганлардан бирининг номи Севдет Бешим экани хабар қилинмоқда.

Шанба куни у Мелбурн маҳкамасига олиб келинган, унга терроризм айблови илгари сурилган.

Иккинчи гумондорга ҳам терроризм айблови илгари сурилади, деб кутилмоқда.

18 ёшда бўлган учинчи шахс ноқонуний қурол сақлаш гумони билан қўлга олингани, яна икки киши эса ҳужумга кўмаклашишда гумон қилиб сўроққа тутилаётгани хабар қилинмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ