Қизларнинг сочидан тортувчи Бош вазир...

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Янги Зеландия Бош вазири Жон Кей қаҳвахоналардан бирида ишловчи аёлнинг сочидан бир неча бор тортгани учун узр сўради.

Исмини ошкор этмаган аёл хизматчининг ўз блогида ёзишича, Бош вазир такрор-такрор, ҳатто бундай қилмасликни талаб қилганидан сўнг ҳам, сочидан тортган.

Бош вазир девони ушбу ҳодиса юзасидан баёнот чиқариб, жаноб Кей бу амални ҳазиллашиб қилгани ва агарда озор етказган бўлса, узр сўраши ҳақида маълум қилди.

Қаҳвахона хизматчисининг ўз блогида ёзишича, у ерга келиб турадиган Бош вазир ўтган ноябр ойида сайлов кампанияси даврида сочидан тортиб қўя бошлаган.

Шундан сўнг аёл жаноб Кей қаҳвахонага келган вақти ўзини олиб қоча бошлаган ва хавфсизлик ходимига сочидан тортганларни ёқтирмаслигини айтган.

Шундан кейин ҳам жаноб Кей ҳар келганда сочидан тортавергач, очиқчасига "бундай қилманг" деб айтган. Лекин у давом этган.

Бош вазир девони чиқарган баёнотда айтилишича, "Жаноб Кей ҳазиллашган. Хизматчи аёлни ноқулай аҳволга солиш истаги бўлмаган ва шунинг учун узр сўрайди".

Янги Зеландиянинг мухолифатдаги Яшил Партияси раҳбарининг айтишича, Бош вазирнинг амали иш жойида таҳқирлаш борасида кўплаб саволларни туғдиради.

"Сиёсатчи сифатида бизнинг вазифамиз одамларни иш жойларида хавфсиз ҳис қилишларини таъминлашдир, ҳақоратлаш эмас..."

Янги Зеландия Бош вазирининг "аҳлоқи" ҳозирда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Бу борада ҳаштеглар ҳам "тадбиқ" этилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

Skype - bbcuzbekradio

Your contact details
Disclaimer