БМТ: Непал зилзиласидан 8 миллион инсон озор чекмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty
Image caption БМТ: Непалликлар ёрдамга муҳтож

Непалдаги зилзила 8 миллион инсонни жабрдийдага айлантирган, бу мамлакатнинг чорак қисм аҳолисидир, дейилади БМТнинг ҳисоботида.

Халқаро ёрдам ташкилотлари ишга тутишган, аммо Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кўра, қарийб 1 ярим миллион одамга озиқ-овқат етишмаяпти.

Шанба куни рўй берган 7.8 даражали зилзила оқибатида қурбонлар сони 4 мингдан ошган.

Мамлакат ва қўшни минтақаларда ҳамон ер силкинишлари давом этмоқда.

Непал ҳукумати хорижий ёрдамга эҳтиёжи борлиги ҳақида айтмоқда.

Мулозимларга кўра, ҳозир Непалга кўрпа-тўшакдан тортиб вертолётлар, шифокору ҳайдовчилар зарур.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

Skype - bbcuzbekradio