Рамзан Қодиров Немцов қотиллиги бўйича кўрсатма беришга тайёр

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption "Кўрсатма беришга тайёрман..."

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров таниқли мухолифат лидери Борис Немцовнинг ўлдирилиши юзасидан кўрсатма беришга тайёрлигини айтган.

"Мен бу борада бажонидил кўрсатма бераман, муаммо бўлиши мумкин эмас. Айниқса, буни Немцовнинг фарзандлари талаб қилаётган бўлса», деб айтган Рамзан Қодиров «Говорит Москва» радиоси билан суҳбатда.

Шу билан бирга Чеченистон раҳбари марҳум мухолифат лидерининг ҳимоячиларида унга нисбатан қандай саволлар бўлиши мумкинлиги билан қизиққан.

Борис Немцов 27 феврал тунида Кремл остонасида ўлдириб кетилганди.

Унинг ўлимига алоқадорлик гумонлари билан беш нафар чеченистонлик ҳибсга олинган.

Немцов ўлдириб кетилганидан кўп ўтмай Instargram ижтимоий тармоғида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Заур Дадаевни тақводор мусулмон деб мақтаган, Заур Дадаевни Charlie Hebdo француз ҳажвий журналида Муҳаммад Пайғамбар(САВ) карикатура қилингани ларзага солган, деб ёзган эди.

Заур Дадаев ўзини қийноқларга солинганини айтган ва қотилликни бўйнига олмаган.

Борис Немцов сафдошлари қотиллик ижрочилари билан бирга қотиллик буюртмачиларини ҳам топиш лозимлигини таъкидлаганлар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ