Олмонияда террор хавфи: Турк жуфтлик ҳибсга олинди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Олмония полицияси террор ҳужуми хавфи туфайли Франкфурт шаҳрида ўтказилиши мўлжалланган халқаро велопойгани бекор қилди.

Пайшанба куни Франкфурт шаҳрида велопойгада ҳужумни амалга оширишда гумон қилинган асли турк 35 ва 34 ёшли эр-хотин ҳибсга олинганлар.

Уларнинг шаҳар ташқарисидаги хонадонида ўтказилган тинтувда милтиқ ва бир неча юз ўқлар, бомба ва портловчи моддалар топилган.

Салафий оқимига тегишли экани айтилган жуфтлик, полицияга кўра, 1 майда юзлаб профессионал велосипедчилар иштирокида ўтказилиши режаланган пойгада ҳужумни амалга оширмоқчи бўлган.

Ҳибсга олинган эркак исломий экстремистлар билан алоқада бўлишда гумон қилинади.

Олмон полицияси ҳозирча мазкур жуфтлик мустақил ёки бирон гуруҳ таркибида амал қилгани ё қилмаганини очиқламаяпти.

Маҳаллий матбуотга кўра, Франкфурт Оберурзел шаҳрида яшовчи жуфтликдан бири сохта исм остида катта миқдорда водород пероксидини сотиб олиши ортидан назорат остига тушган.

Водород пероксидидан уй шароитида турли бомбаларни тайёрлаш мумкин.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

Skype - bbcuzbekradio