Ўрта Ер денгизида қарийб 6000 муҳожир қутқарилган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Урушлар, очарчилик ва қийин ҳаётдан қутулиш мақсадида Африка ва Яқин Шарқ мамлакатларидан кўп сондаги муҳожирлар Оврўпога интилмоқдалар, ҳар қандай йўл билан бўлса-да, Италия ёки Юнонистон соҳилларига етиб олишга ҳаракат қилмоқдалар.

Дам олиш кунлари бўлган 2 ва 3 май кунлари Италия қирғоқ қўриқчилари африкалик қарийб 6000 муҳожирни қутқарганлари ҳақида хабар қилганлар.

Бу одамлар қўлбола ёғоч ва резина қайиқларда сузиб Оврўпо соҳилларигача етиб олишга уринганлар, дейди Италия полицияси.

Муҳожирларни қутқариш амалиётларида Италия соҳил қўриқчилари билан бирга Франция мутахассислари ҳам иштирок этганлар.

Италия расмийларига кўра, ушбу қутқарув амалиётини 2015 йилдаги энг йирик амалиёт дейиш мумкин.

3 май куни италиялик қўриқчилар Ливия соҳилларига яқин жойда 10 инсоннинг жасади топилгани ҳақида ҳам хабар қилганлар.

Шу йил бошидан Ўрта Ер денгизи оша Оврўпо соҳилига етиб олмоқчи бўлган камида 1750 инсон нобуд бўлган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Бу рақам 2014 йилнинг тўрт ойи мобайнида ҳалок бўлган инсонларнинг сонидан 20 марта кўп.

Ўтган йили тўрт ойи мобайнида 96 муҳожир ҳаётдан кўз юмгани хабар қилинган.

Шу йил апрелида Ливиядан йўлга чиққан бир кемада бўлган 800 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди.

Бу кемада Сурия, Сенегал, Эритрея ва Сомалидан йўлга чиққан муҳожирлар бўлганлар.

Ушбу йирик фожеа Оврўпо Иттифоқини муҳожирлар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадидаги кўпроқ чоралар кўришга ундади.

Люксембургда махсус учрашган иттифоқ ташқи ишлар вазирлари муҳожирларга ёрдам кўзда тутилган қатор чоралар пакетини қабул қилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

Skype - bbcuzbekradio

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ