Миср маҳкамаси Муборакни маҳкум қилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Муборак маҳкамада

Мисрнинг собиқ президенти Ҳусни Муборак коррупцияда айбланиб, 3 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Қоҳирада кечган қайта маҳкамада унинг икки ўғлига ҳам тўрт йилдан қамоқ жазоси берилган.

Учовлон давлатнинг 14 миллион АҚШ долларини ўзлаштирганликда айбдор деб топилган.

Бу пуллар президент саройларини таъмирлашга сарфланган.

Айни маҳкама Ҳусни Муборакни безовта қилаётган сўнгги ишдир.

Ҳусни Муборак 2011 йил халқ қўзғолони билан қудратдан кетганди.

Ҳусни Муборакнинг икки ўғли Ала ва Жамал ҳам давлат маблағларини ўз фойдаларига ишлатилишда айбланиб, жаримага ҳам тортилишган.

Икковлон Қоҳира ва Қизил денгиз соҳилларидаги қароргоҳларини, ҳамда оиланинг фермасини таъмирлар учун давлат маблағларини ўзлаштиришган.

Қоҳира ташқарисидаги полиция академиясида кечган маҳкамада 87 ёшли Ҳусни Муборак билан бирга унинг ўғиллари ҳам ҳозир бўлишган.

Муборакнинг тарафдорлари ҳакам ҳукмни ўқир экан, ғазаб билан қичқиришган.

Бу ҳукм устидан шикоят қилиниши мумкин.

Аммо Муборакнинг ҳозирга қадар ўтказган даври қамоқ жазоси муддатига қўшилиш қўшилмаслиги тайин эмас.

Собиқ президент ҳозирда Қоҳирадаги ҳарбий шифохона Маадидан қўним топган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype – bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ