Москвада Ғалаба паради якунланди

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ғалабанинг 70 йиллиги муносабати ўтказилган ҳарбий парад шу кунга қадар мисли кўрилмаган деб таърифланмоқда.

Парадда 16 минг ҳарбий хизматчилар, 190 дан ортиқ ҳарбий техника ва 143 та учоқ ҳамда вертолётлар иштирок этган.

Аввалроқ, парадга тайёргарлик давомида бузилиб қолган янги русумдаги танклар тантанали маросимда панд бермаган.

Президент Путин нутқида « Гитлернинг авантюраси» бутун дунёга дарс бўлиши кераклигини урғулади. У фаровон Оврўпо ўтган асрнинг 30 йилларида миллатчилик офатини сезмай қолганини эслатиб ўтди. Путин ўз сўзида Россия Иккинчи Жаҳон урушида иттифоқчиларидан, жумладан Буюк Британия, АҚШ, Франса ва бошқа давлатлардаги аксилфашист кучлар қаторида Олмониядан ҳам миннатдор эканини айтди. Аммо Россия раҳбарига кўра, сўнгги йиллар « ҳамкорликнинг асос мезонларига баъзилар беписанд бўлишмоқда». У жаҳон раҳбарларини барча давлатлар учун хавфсизликни тенг таъминлашга чақирди.

Ушбу тантанали маросимда 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари иштирок этишган.

Дунё давлатларининг кўпгина раҳбарлари, хусусан Ғарб лидерлари Кремлдаги тантаналарни бойқот қилишган.

Ғарб раҳбарларининг Москвага сафар қилмаганлари сабаби Украинадаги инқирозда Россиянинг исёнкорларга тарафкашлик қилаётгани билан боғлиқ.

Россия Украинадаги бўлгинчи исёнкорларни ҳарбий томондан қўллаб-қувватлаётганига доир танқид ва айбловларни рад этиб келади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype – bbcuzbekradio

http://www.bbc.co.uk/uzbek/central_asia/2015/05/150509_tajik_arabic_names