Ангела Меркел Путинга: “Қримни қўшиб олиш жиноят!”

"Қримнинг аннекция қилиниши жиноят" Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption "Қримнинг аннекция қилиниши жиноят"

Олмония Канцлери Ангела Меркел Москвадаги матбуот анжуманида Россия ҳукуматининг сиёсатини қаттиқ танқид остига олди. Қримнинг Россия томонидан қўшиб олинишини жиноятга тенглаштирди.

Путиннинг қошида туриб журналистлар саволларига жавоб берган Меркел хоним Москванинг ҳаракатлари Россия ва Ғарб муносабатларини ортга тортганини таъкидлади.

“Халқаро ҳуқуқнинг бузилиши бўлган Қримнинг жинояткорона аннекция қилишини ва Украина шарқидаги қуролли тўқнашув бизнинг муносабатларга жиддий таъсир қилди”, - деган Меркел хоним.

Олмония канцлери Қримнинг қўшиб олиниши Оврўпада тан олинган тинчлик тартибининг бузилиши эканлигини қайд этган.

“Бироқ тарих бизни можаролар қанчалик мураккаб бўлса ҳам уларни тинч ва мулоқот йўли билан ҳал қилиш лозимлгини уқтиради”, - дея таъкидлаган Ангела Меркел.

Меркел хоним Украина шарқида ўт очишни тўхтатиш келишуви амал қилмаётганини айтган.

“Бўлгунчилар томонидан кўп миқдорда тартиб бузарликлар қайд этилмоқда”, - деган Меркел.

Ўз навбатида президент Путин келишув шартларини бузилишидаги масъулият икки томоннинг ҳам зиммасига тушишини таъкидлади.

Россия давлат раҳбари расмий Киевни Донецк ва Лугунск билан тўғридан тўғри мулоқот олиб боришга чақирди.

Олмония канцлери 9 май куни Ғалабанинг 70 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантаналаи парадга келишдан бош тортган эди.

Бироқ у 10 май куни Москвада Иккинчи жаҳон уруши давомида ҳалок бўлган россияликларни хотирлаш маросимида қатнашди.

Икки давлат раҳбарлари бошчилигида Номаълум аскар қабрига гулчамбар қўйиш маросими ўтказилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio