“Исломий давлат” раҳбарининг ўринбосари ўлдирилган

Image caption Ал Афри

“Исломий давлат”нинг раҳбари Абу Бакр ал Бағдодийдан кейинги ўринда турадиган Абдул Раҳмон Мустафо Муҳаммад, шимолий Ироқда АҚШ бошчилигидаги ҳаво ҳужумларининг қурбони бўлган.

Бу ҳақда Ироқ Мудофаа вазирлиги хабар берган.

Абдул Раҳмон Мустафо Муҳаммадни яна Абу Алаа ал Афри номи билан ҳам танишган.

У Тал Афардаги масжид ичида бўлган вақти ҳаво ҳужуми нишонига айлангани айтилмоқда.

АҚШ қўшинлари ва “Исломий давлат” бу ҳақда ҳозирча ҳеч қандай маълумот беришгани йўқ.

Сўнгги ҳафталарда тарқалаётган ва тасдиқланмаган хабарлар кўра, айнан Ал Афри “Исломий давлат”нинг амалиётларига бошчилик қилиб келган.

Ироқ Хавфсизлик кучларига кўра, “Исломий давлат” раҳбари Бағдодий ҳам ҳаво ҳужумлари чоғи яраланган ва ҳаракатланиш имкониятидан маҳрум.

Ўтган ҳафта АҚШ Давлат департаменти Ал Афри ҳақидаги ахборот учун 7 миллион доллар мукофот ваъдасини берганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype – bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ