Кобулдаги ҳужумда камида 14 киши қурбон бўлди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Ҳужумга учраган меҳмонхона қаршисидаги хавфсизлик кучлари

Афғонистон полициясига кўра, Кобулдаги меҳмонхонага ҳужум оқибатида камида 14 киши қурбон бўлган.

Бу ҳужум айни меҳмонхонада ўтиши режаланган концерт олдидан рўй берган.

Меҳмонлар орасида ўнлаб хорижликлар ҳам бўлгани айтилади.

Ҳиндистон ва АҚШ мулозимларига кўра, қурбонлар орасида бир америкалик ва икки нафар ҳиндистонлик бор.

Палас Парк Ҳотелга уюштирилган қуролли ҳужумда яна беш киши яралангани маълум қилинган.

Икки қуролланган ҳужумчи ҳам қурбонлар орасида экани айтилади.

Полицияга кўра, икковлон худкушлик ҳужумини амалга оширишидан аввал отиб ўлдирилган.

Толиблар айни ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олган.

"Бу ҳужум эҳтиёткорлик билан режаланган, нишон эса муҳим шахсиятлар ва америкаликлар иштирок этадиган базм эди”, дейилади Толиблар тарқатган баёнотда.

Айни ҳужум Чоршанба куни кечқурун бошланган ва беш соат давом этган.

Хабарларга кўра, Афғон хавфсизлик кучлари меҳмонхонани хонама хона ишғол қилишганидан кейин отишма тўхтаган.

Хавфсизлик кучларига кўра, меҳмонхона боғидаги базмда элликдан ортиқ меҳмонлар бўлишган.

Хабарларга кўра, қуролланган шахслар ҳам хонама хона юриб хорижликларни қидиришган.

Би-би-си мухбири Девид Лойнга кўра, ўтмишда бу каби ҳужумлар учун Покистон айбланилган.

Аммо бу сафар айни ҳужум ҳар иккала давлат ўртасида муносабатлар илиқлашган пайтга тўғри келмоқда.

Бунинг устига Толиблар билан келишувга эришиш муждалари ҳам ўртага чиқаётганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype – bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ