Грознийда тўй бўлди, "Новая газета" эса ишини тўхтатди

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA Novosti

Чеченистон пойтахти Грознийда қарийб икки ойдан буён дунё оммавий ахборот воситалари эътиборига тушган тўй маросими бўлиб ўтган.

Чеченистоннинг Ножай-Юрт тумани ички ишлар бўлими бошлиғи 57 ёшли(баъзи манбаларда эса 46 ёшли) Нажуд Гучигов 17 яшар Луиза Гойбалиевага уйланган.

16 май куни Грознийдаги фуқаролик никоҳини қайддан ўтказиш идораси уларни эр-хотин сифатида рўйхатдан ўтказган.

Бу маросимда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров маъмурияти бошлиғи иштирок этган.

Тўй маросимига эса Рамзан Қодировнинг қатнашгани хабар қилинмоқда.

Полиция идораси раҳбарининг 17 ёшли қизга уйланмоқчи экани, қизнинг ўзи ва ота-онаси рози бўлмаганидан кейин уларга босимлар ўтказилгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Чеченистон расмийлари ушбу хабарларни ҳақиқатга тўғри келмайди деб рад этганлар.

Илк бор ўз ихтиёрига қарши 17 ёшли қизни турмушга узатмоқчи бўлаётганлари ҳақидаги хабарни Москвада нашр этиладиган "Новая газета" тарқатган.

Тўй бўлиб ўтган кунда эса "Новая газета" таҳририяти Чеченистон ҳудудида ўз фаолиятини тўхтатгани ҳақида эълон қилган.

Таҳририят веб-сайтидаги эълонга кўра, бунинг сабаби, Чеченистон ҳудудида ўз журналистининг қонуний фаолият юритишига тўсқинлик қилинганидир.

"Новая газета" Россия Тергов қўмитасига ариза билан мурожаат қилишни режалаётганини хабар қилган.

Рўзномага кўра, "Новая газета"нинг Чеченистон бўйича мухбири Елена Милашина 14 май куни Байтарки қишлоғига борган, у Россия конституциясига зид воқеалар рўй бергани ҳақидаги хабарларни текширишга қарор қилган.

Оммавий ахборот воситалари Елена Милашина Ножай-Юрт полицияси раҳбари Нажид Гучигов 17 ёшли Луиза Гойлабиевага уйланаётгани ҳақидаги хабар тарқатганидан кейин Чеченистонни тарк этишга мажбур бўлгани тўғрисида ёзганлар.

Бунга Милашина ҳаётига эҳтимолий таҳдидлар сабаб бўлгани хабар қилинган.

Чеченистон Ички ишлар вазирлиги бошқармаси билдиришича, журналистга полициячилар томонидан ҳеч қандай таҳдид бўлмаган.

Агар таҳдид ҳақидаги хабар тасдиқланмаса, "Новая газета" устидан бўҳтон тарқатгани учун маҳкамага мурожаат қилиниши мумкинлигини эслатганлар чеченистонлик полициячилар.

"Ноавя газета" Тергов қўмитаси текширувини якунлагунча республика ҳудудида фаолиятини тўхтатиб туриш ниятида эканини хабар қилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ