Мянмар: муҳожирлар кемаси муаммоси бизнинг муаммо эмас

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Ачех соҳилида чўкаётган кемадан қарийб 800 Роҳинга қутқарилган.

Мянмар(Бирма) ҳукумати айтишича, Жануби-Шарқий Осиёда юзага келган муҳожирлар инқирози учун масъул эмас.

Шу кеча-кундузда минглаб одамлар ёки бузуқ ёки кема экипажи тарафидан атайин ташлаб кетилган кемаларда очиқ денгизда қолмоқдалар.

Асли Мянмар ёки олдинги Бирмадаги Роҳинга мусулмонлари ва Бангладешдан бўлган инсонлардан айримларининг март ойидан буён кемаларда қолиб кетаётгани хабар қилинмоқда.

Кемада бўлган ичишга яроқли сув ва озиқ-овқат тугаб қолмоқда, шундай оғир вазиятда қолган инсонлар ҳаётдан кўз юммоқда.

Адаман денгизида муҳожирлар вазиятини кузатиб, уларнинг кемаларида бўлишга улгурган Би-би-си мухбири Жонатан Хэднинг хабар қилишича, бу инсонлар мамлакатлар ўртасидаги пинг-понг ёки футболга айланган.

Индонезия соҳилларига яқинлашган кемани Индонезия расмийлари Малайзия томонга йўналтирмоқда, сўнг муҳожирлар "кўзлаган манзилимиз Малайзия эди деб айтишди", демоқдалар.

Малайзия ҳарбий-денгиз флоти эса муҳожирлар кемаларини Таиланда қайтармоқда.

Таиланд эса бу кемаларнинг ўз сувларидан узоқроққа, Индонезия ёки Малайзияга яқин жойда бўлишини истамоқда.

16 май куни малайзия Бош вазири Нажиб Раззоқ Мянмар раҳбариятига мурожаат қилиб, Мянмар соҳилларини тарк этаётган Роҳинга мусулмонларини тўхтатиш йўлида чора кўришга чақирган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Бир кун олдин БМТ ҳам Мянмар ҳукуматига худди шу мазмундаги илтимос билан мурожаат қилган эди.

Таиланд муҳожирлар инқирозига чек қўйиш мақсадида Жануби-Шарқий Осиёдаги 15 мамлакат раҳбарлари саммитини ўтказишга чақирган.

Бу саммит 29 май кунига режалаштирилмоқда.

Аммо Мянмар расмийлари "муҳожирлар муаммоси бизнинг муаммомиз эмас" демоқдалар, 29 майдаги учрашувда иштирок этиш ниятлари йўқлигини айтган.

Мянмар президенти маъмуриятидан Зав Хтайга иқтибосан бир неча оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, агар бу учрашув таклифномасига "Роҳинга" сўзи ишлатилган бўлса, ўзларининг раҳбарлари бундай йиғилишга бормайдилар.

"Чунки раҳбарлар бундай сўз мавжудлигини тан олмайдилар", деган Мянмар расмийси.

"Биз муаммо мавжудлигини инкор этмаймиз, бироқ биз муаммонинг манбаси Мянмар деган даъволарни қабул қилмаймиз. Муҳожирларнинг қабрлари муаммоси Мянмарнинг муаммоси эмас. Чунки бу Таиландаги қонун устуворлиги ва одам савдоси олдини олишнинг ожизлиги билан боғлиқ", деб айтган Зав Хтай.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ