Швеция вакили "Овронигоҳ"да ғолиб бўлди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Австрия пойтахти Венада ўтган "Овронигоҳ" мусиқий танловда швециялик қўшиқчи Монс Селмерлев ғолиб бўлди. Россиялик Полина Гагарина ўзининг "A Million Voices" ("Миллионта овоз") қўшиғи билан иккинчи ўринни олди.

Гагарина узоқ вақт давомида овозлар бўйича илғорлик қилаётганди, лекин бир неча мамлакатлар шведга кейинма-кетин кўпроқ овоз беришди. Россиялик қўшиқчи Литва ва Сан-Маринодан битта ҳам овоз олмади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Учинчи ўринни италиялик трио Il Volo "Grande Amore" ("Катта муҳаббат") қўшиғи билан эгаллашди. Швеция, Россия ва Италия кўрик-танлов бошиданоқ яхши ўринларни эгаллашлари башорат қилинганди.

Оврўподан ташқарида бўлишига қарамай илк марта конкурсда иштирок этган Австралия бешинчи ўринни олишга муваффақ бўлди. Австралиядаги энг машҳур қўшиқчилардан бўлган Гай Себастян ҳам юқори ўринни эгаллаши кутилганди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Британиялик дуэт "Electro Velvet" 27 ўриндан 24-ўринни олишди, холос. Охирги ўрин Олмонияга насиб этди.

Бу йил танловда 27 мамлакат иштирок этгани янги рекорд бўлди. Ўз шарқий ҳудудларида жанглар давом этаётган Украина унда иштирок этишдан бош тортди. Бу қарорини расмий Киев заҳиралар танқислиги ва ҳозирги давр унинг учун қувноқ мусиқий танловлар даври эмаслиги билан изоҳлади.

Танловни бу йил телевидение орқали жаҳон бўйлаб 200 миллион одам томоша қилгани айтилади. 2016 йилда "Овронигоҳ" Швеция пойтахти Стокголмда бўлиб ўтади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype – bbcuzbekradio