Саудия Арабистони яна ҳужумга саҳна бўлди

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Саудия Арабистонидаги шиалар масжидидаги худкушлик ҳужуми оқибатида камида тўрт инсон ҳалок бўлган.

Расмийларга кўра, Шарқий вилоятнинг Даммам шаҳридаги масжид ташқарисида тўхтатилган автомобил портлаган.

Ҳаётдан кўз юмганлардан бири машина ҳайдовчиси эканига ишонилмоқда.

Даммам Саудиянинг аксар шиалар истиқомат қиладиган шаҳри.

Бу - вилоятда жума намози нишонга олинган иккинчи ҳужум.

Ўтган ҳафта ал-Қадееҳ қишлоғидаги Имом Али масжидида жума ибодати пайтида амалга оширилган портлашда 12 инсон ҳалок бўлган, ҳужум учун масъулиятни "Исломий Давлат" ўз зиммасига олган эди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Шиалар асосан Шарқий вилоятда яшайдилар

"Исломий Давлат" Саудия Арабистонини Сурия ва Ироқда ИДга қарши ҳаво ҳужумлари уюштираётган АҚШ етакчилигидаги коалиция таркибида бўлгани учун таҳдид қилганди.

Саудияликлар Араб давлатлари иттифоқи сафида Яманда ҳам шиа исёнчиларига қарши ҳаво амалиётлари олиб бормоқда.

Мамлакатнинг ўзидаги шиалар асосан Шарқий вилоятда яшашади.

Яқинда шиалар ҳақларини таъминлаш йўлида кўпроқ амалларга қўл уриши талаби билан норозилик чиқишлари уюштирилганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ