Қуёш батареялик учоқ Японияга қўнишга мажбур бўлди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Тинч уммони узра учаётган "Солар Импульс-2" (Solar Impulse-2) учоғи ёмон об-ҳаво шароитлари туфайли Японияга қўнишга мажбур бўлган.

Шу тариқа қуёш батареясига ишловчи учоқда Ер куррасини айланиб чиқиш бўйича рекорд уринишида узилиш юз берган.

Учишни амалга ошираётган жамоа вакилининг айтишича, учоқ пилоти, швейцариялик Андре Боршбергуга парвозни тўхтатиб, Японияга қўниш тавсия қилинган.

Эндиликда учоқ экипажи шу йил мартида Абу-Дабидан бошланган саёҳатни давом эттириш-эттирмаслик борасида қарор қабул қилиши керак.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Якшанба куни эрталаб учоқ Хитойдан Тинч уммони узра учиб ўтиш учун ҳавога кўтарилган.

Хитойнинг Нанкин оролидан Ҳавайя оролларига қадар учиш Ер курраси бўйлаб парвознинг энг узун қисми бўлиб, олти кун давом этади.

Solar Impulse-2 нинг узунлиги 72 метрни ташкил қилиб, бу Boeing-747дан катта ҳисобланади.

Шунга қарамай, унинг оғирлиги 2,3 тонна келади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Экспедиция муваффақиятининг шартларидан бири камроқ оғирликдир.

Иккинчи шарт- қанотлар юзасидаги 17 минг қуёш элементининг ва куннинг қоронғи вақтларида ҳам зарядлана оладиган ион аккумуляторларининг ишончлили ишлашидир.

Бу айниқса Тинч ва Атлантика уммони устидаги бир неча кун тўхтовсиз давом этадиган парвозлар пайтида жуда муҳим ҳисобланади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio