Янцзи дарёсида 400 сайёҳ ўтирган кема чўккан

Хитойнинг улкан Янцзи дарёсида бортида 458 инсон бўлган кема чўкиб кетган.

“Шарқ Юлдузи” кемаси Янцзи дарёсининг Хубей вилояти ҳудудидан ўтадиган қисмида бораётганида ағдарилган.

Кемада 406 хитойлик сайёҳлар, 47 экипаж аъзоси, беш сайёҳлик агенти ходими бўлгани хабар қилинмоқда.

Сайёҳларнинг аксари 50 ва 80 ёшдаги нафақахўрлар бўлганлар.

Улар Хитой шарқидаги Нанжинг шаҳридан Чонгқингга бориш учун дарё бўйлаб кема саёҳатига чиққанлар.

Ушбу сафар 1500 километрни ташкил этади.

Хабар қилинишича, кучли тўфон кемани ағдарган, бу пайтда кемадаги кўплаб инсонлар ухлаб ётган бўлганлар.

Кема бир неча дақиқада чаппа бўлган.

Кема ҳалокатга учраган жойда дарёнинг чуқурлиги 15 метрни ташкил этади.

Кема ҳалокати ҳақида хабар беришга улгурмаган.

Қирғоққа етиб олишга муваффақ бўлган кемадаги инсонлар полицияга хабар бергани айтилмоқда.

Хитой раҳбарияти йирик қутқарув амалиётини бошлашга буйруқ берганлар.

Қаттиқ шамол ва кучли ёғингарчилик қутқарув ишларига халақит қилмоқда.

Ҳалокат ҳақидаги ахборот қаттиқ назоратга олинган, журналистларнинг ҳодиса жойига яқинлашишларига изн берилмаган.

Кема сардори ҳибсга олинган.

Атиги 12 инсон қутқарилгани хабар қилинган.

Беш инсон жасади топилган, кемадаги юзлаб сайёҳлар тақдири номаълум қолмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio