Парижда ИДга қарши анжуман бўлиб ўтмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption АҚШ ва иттифоқчиларининг ҳаво зарбалари "Исломий Давлат"ни тўхтатиб қололмаган

20 давлат ташқи ишлар вазирлари "Исломий Давлат" жангариларига қарши кураш стратегиясини қайта кўриб чиқиш учун Парижга йиғилишган.

Анжуман ИД Рамади шаҳрини забт этиши ортидан бўлиб ўтмоқда.

Қўшма Штатлар ва иттифоқчиларининг ҳаво зарбалари "Исломий Давлат"ни тўхтатиб қололмаган.

Ҳаво зарбаларидан ташқари, АҚШ Сурия ва Ироқда юзлаб ҳарбий инктрукторларини жойлаштирган.

Ироқ Бош вазирни Ҳайдар ал-Абодий жиҳодий гуруҳ сафларига қўшилаётган хорижий жангчилар сони тобора ошиб бораётгани ҳақида огоҳлантирган.

У халқаро ҳамжамият ИДга қарши курашда Ироқни етарлича дастакламаётганини айтган.

ИДга қарши коалицияга бошчилик қилаётган АҚШ Давлат Котиби Жон Керри Париждаги анжуманда қатнашмайди.

Керри ўтган дам олиш кунлари Франция Алпларида велосипед ҳайдаб бораётиб йиқилган ва оёғини синдириб олган эди.

Ҳодиса ортидан у Оврўпо бўйлаб сафарларини бекор қилган.

Россия, Эрон ва Сурия ИДга қарши халқаро коалиция аъзолари эмас.

Париждаги анжуман арафасида АҚШ Марказий жосуслик агентлигининг собиқ директори Девид Петреус "Исломий Давлат" жангариларини фақат ҳарбий йўл билан енгиб бўлмаслигини айтган.

Унинг Би-би-си билан суҳбатда айтишича, ИДга қарши курашда икки томонлама- ҳам ҳарбий ва ҳам сиёсий ёндашув зарур.

Ироқ уруши пайти Девид Петреус ишлаб чиққан стратегия АҚШ қўшинлари сонини кўпайтириш ва "Ал-Қоида"га қарши сунний қавмлар дастагини қўлга киритишни ўз ичига олганди.

Ироқ армияси ҳозирда "Исломий Давлат" гуруҳи ишғол қилган ерларни қайтариб олиш учун жанг қилмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio