Нега жимсиз Сан Су Чи хоним?

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Охирги 20 йил мобайнида Бирма мухолифати раҳбари Аун Сан Су Чини ҳеч ким қатъият ва жасоратсизликда танқид қилмаган.

1990 йиллар бошларидан то 2010 йили уй қамоғидан озод қилингунига қадар у шафқатсиз ҳарбий режимга қаршиликнинг бўйсунмас рамзи эди.

Унинг исми демократия ва инсон ҳуқуқлари билан маънодош эди.

Ҳозирда у Янгондаги уйда, эркинликда, ўзгарган Бирмада яшамоқда ва қалбидаги сўзини айтиш имкони бор.

Аммо айтар сўзини танлаб гапираётгандек.

Парламентдаги чиқишларида 69 ёшли мухолифат етакчиси ислоҳотлар суръатининг пастлиги ва конституцион ўзгартиришлар амалга оширилиши лозимлиги ҳақида тез-тез гапириб туради.

Лекин мамлакатдаги Роҳинга мусулмонлари тақдири ҳақида Аун Сан Су Чи сукут сақламоқда.

Йиллар мобайнида Роҳинга мусулмонлари Бангладеш билан чегарадош ҳудудларда яшаб келганлар.

Уларга фуқаролик берилмайди, сафар қилиш ҳуқуқлари чекланган ва азоб-уқубатлари янгилик эмас.

Уларнинг бу ерларга қандай келиб қолганлари, келиб чиқишлари ва қандай номланишлари кераклиги борасида кўплаб баҳсталаб нуқтаи-назарлар бор.

Лекин гап бу ҳақда эмас.

Инсоний нуқтаи назардан ҳозирда Мянмар ғарбида энг оддий инсон ҳуқуқларидан мосуво бўлган 800 минг одам туғилганидан бери бир жамога тегишли бўлгани учун камситилиб келинмоқда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Аҳволлари ночорлигидан улар инсон трафикинги билан шуғулланувчи жиноятчилар қўлига ўлжа бўлиб тушмоқдалар.

Бу ҳолат ҳар бир инсонни ларзага солади.

Лекин Тинчлик учун Нобел мукофотига сазовор кўрилган Аун Сан Су Чи нима учун овозини баландлатишни истамайди:

Сайловлар...

Охирги ҳафталарда изҳор этилаётган бунинг энг жўн сабаби Аун Сан Су Чи хоним ҳуқуқ фаоли эмас, ҳамиша прагматик сиёсатчи бўлиб келганлигидадир.

Роҳинга мусулмонларини ёқлаб, у ўзини бир зумда қудратли буддавий миллатчи гуруҳларга қарши қилиб қўяди.

Бу ҳолат эса бу йил кутилаётган сайловларда муҳим омил бўлиши мумкин.

Натижаси мавҳум сайловларда диний ва этник танглик масаласи урчиб кетиши эҳтимоли бор.

Аун Сан Су Чи тарафдорларининг айтишларича, у бефарқ бўлгани учун эмас, бу масала у учун тузоқ бўлиши мумкинлигини тушунгани учун сукут сақламоқда.

Роҳинга мусулмонлари ҳақида оғиз очса расмийларнинг бир-икки бурнини қонатар, лекин амалда кўп нарса ўзгармайди.

Уларга кўра, асосий мақсад ноябр ойидаги сайловларда ғалабага эришиш ва шундан сўнг қудрат бўлишиш ҳақида музокарлар учун асос тайёрлаш.

Бунинг учун эса жорий сиёсий саҳнада у буддавий руҳонийлар қўлловини олиб, буддавий давлатини ватанпарварона ҳимоя қилаётганини кўрсатиши керак.

Сайловларда йўқотиши мумкин бўлган ягона нарса эса, Роҳинга мусулмонларининг овозидир холос.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio