Жанубий Кореяда 700 дан зиёд мактаб ёпилган

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Mers номи билан дунёга танилган вирусдан Жанубий Кореяда учинчи инсон вафот этгани хабар қилинаркан, мамлакатдаги 700 ортиқ мактабни ёпишга қарор қилинган.

Расмийларга кўра, юқумли хасталикни юқтирганлар сони 35 га етган.

1600 дан ортиқ киши карантинга олинган, бироқ расмийлар вирус олдини олиш йўлида етарли чора-тадбир кўрмадилар, дея танқидлар остида қолганлар.

Хабар қилинишича, Mers вирусини юқтирган бир инсоннинг гольф ўйнашга боришиги рухсат этилган, яна бир инсон инсон Хитойга учиб кетишга улгурган.

Жанубий Корея Тиббиёт вазирлиги хабар қилишича, 4 июн куни яна беш янги ҳолат аниқланган.

Шифохонадаги палатадаги бемордан вирусни юқтирган бошқа бир бемор оламдан ўтган.

Карантинга олинганларнинг 160 нафари ихоталанган тиббиёт муассасаларида сақланаётгани, қолганларга ўз ўз уйидан ташқарига чиқмасдан туриш маслаҳат берилгани хабар қилинмоқда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Пойтахт Сеулдаги жамоат транспорти ва оломон кўп жойларда юзига ниқоб тақиб олган инсонларнинг сони кўпайиб бормоқда.

Корея Сайёҳлик ташкилоти тарқатган хабарга кўра, аксари Хитой ва Тайвандан бўлган 7000 тача сайёҳ ўзларининг Жанубий Кореяга саёҳатларини бекор қилганлар.

Мерс ёки Middle East Respiratory Syndrome - Яқин Шарқ Респиратор Синдроми коронавируси деб номланган вирус илк бор 2012 йили Саудия Арабистонида аниқланган эди.

MERS шамоллаш ва Sars каби касалликлар аломатларини ўз ичига олувчи юқори ҳарорат, нафас олишда қийинчиликлар, ўпка яллиғланиши ва буйракларнинг ишламай қолишига олиб келадиган хасталик.

Шу вақтгача жаҳон бўйлаб 1,167 киши Мерс вирусига чалинган, улардан 479 киши вафот этгани маълум.

Ўтказилган тадқиқотлар натижасида MERS нинг дастлаб туялардан инсонга ўтганлиги аниқланган ва шунинг учун ушбу каслликни "туя тумови" деб ҳам юритадилар.

Жанубий Кореяда ўзбекистонликлар сони ҳам кўпчиликни ташкил этади, улар юқумли хасталик тарқалишидан хавотирга тушиб қолганларини айтганлар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ