Тариқ Азиз 'қамоқхонада оламдан ўтган'

Image caption Тариқ Азиз "Саддам Ҳусайн режимининг юзи" сифатида танилганди

Ироқ расмийларига кўра, Саддам Ҳусайннинг яқин сафдоши ва Ироқнинг собиқ Ташқи ишлар вазири Тариқ Азиз Носириядаги қамоқхона шифохонасида 79 ёшида оламдан ўтган.

2010 йилда Бағдод маҳкамаси уни шиаларга қарши репрессияларда айбдор деб топиб, ўлим жазосига маҳкум этган, аммо Ироқ Президенти маҳкама ҳукмини имзоламаган.

2011 йилда Тариқ Азиз шиа фаолларининг ўлимига алоқадорликда айбдор деб топилиб, бир умрлик қамоқ жазосига маҳкум этилган.

Сўнгги йилларда Тариқ Азизнинг соғлиги жиддий ёмонлашани хабар қилинган.

У ҳимоячилари орқали ўзига нисбатан ўлим жазосини тезроқ ижро этишни сўраб, мурожаат қилган.

Тариқ Азиз Саддам Ҳусайн режимидаги кам сонли насронийлардан бири бўлиб, АҚШ қўшинлари 2003 йилда Бағдодни эгаллаганларидан кўп ўтмай, америкаликларга таслим бўлган эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio