Эрдўғон партияси парламентда кўпчиликни ташкил этмаслиги мумкин

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

7 июн куни Туркияда ўтказилган парламент сайловларининг илк натижаларига кўра, афтидан қудратдаги “Адолат ва Тараққиёт” партияси бундан кейин парламентда мутлақ кўпчиликни ташкил қилмайди.

Дастлабки натижалар сўл қанот курдпараст Халқ Демократия партия 10 фоизлик тўсиқдан ошиб ўтиб биринчи марта парламентда ўринларни қўлга киритишига ишора этмоқда.

Туркия телеканаллари хабар қилишича, жами бюллетенларнинг 90 фоизи санаб чиқилганда АКП 42 фоиз овозларни қўлга киритган.

Агар жами овозлар ҳисоблаб чиқилганида ҳам шундай кўрсаткич сақланса, бу АКПнинг парламентдаги 13 йиллик кўпчилик мақомини йўқотишини ҳамда Президент Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг ўзининг президентлик қудратини янада ошириш режаларини чиппакка чиқаради.

Туркия парламенти 550 ўринга.

Дастлабки натижаларга кўра, парламентда “Адолат ва Тараққиёт” партияси 263 ўринни, қолган партиялар, хусусан, мухолифатдаги Жумҳуриятчи Ҳалқ партияси - CHP, Миллатчилик Ҳаракати партияси – MHP, сўнг курдпараст ХДП 11 фоиз овоз билан 75 ўринни эгаллайди.

Бундан кейин коалицион ҳукуматни тузишга туғри келиши мумкин.

Истанбулдаги Би-би-си мухбири Марк Лоуэнннинг айтишича, якшанба кунги сайловлар АКП ҳокимиятга келганидан буён юз тутаётган энг жиддий синовдир.

Унга кўра, Туркияда иқтисодий ўсиш секинлашган, танқидчилар эса Президент Эрдўғонни "эркин матбуотга ҳужумлари ва Ғарб билан кўприкларини ёққани" учун танқид қилишади.

Туркия беқарор Яқин Шарқда НАТОнинг муҳим аъзоси ва Ислом ҳамда демократия уйғунлигининг нодир ўрнагидир, дейди мухбиримиз.

Сайловларда 20 партия ва 165 нафар мустақил номзодлар иштирок этишган.

Туркиядаги сайловчиларнинг умумий сони 53 миллион 765 минг.

Овоз беришлар маҳаллий вақт билан эрталаб соат 8 дан 17 нача давом этган.

Сайлов қонунчилигига биноан, овоз бериш ҳудудлари ёпилгунича оммавий ахборот воситаларининг сайлов натижалар ҳақида хабар тарқатиши, фараз ва шарҳларни бериши тақиқланган.

Сайлов куни эрта соат 6 дан ярим тун-24.00 гача спиртли ичимликлар сотиш тақиқланган, ресторан ва умумий овқатланиш ерларида спиртли ичимлик берилмайди ва кўнгилочар масканлар ёпиқ қолади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ