Қидирувдаги Фифа мулозими ўзини полицияга топширди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Interpol

Фифа ташкилотидаги коррупция айбловларига боғлиқликда АҚШ томонидан қидирувда бўлган аргентиналик шахс Италияда ўзини полицияга топширди.

Алехандро Бурзако Аргентинанинг "Torneos y Competencias" номли спорт маркетинг фирмасининг президенти бўлган. У коррупция можароси туфайли расман айбланган 14 собиқ ва амалдаги Фифа расмийларидан биридир.

Интерпол унинг ҳибсга олинишини сўраб санкция эълон қилганди.

У 27 майда етти Фифа мулозими ҳибсга олиниши ортидан ғойиб бўлганди.

Швейцария матбуоти полиция Цюрихдаги меҳмонхонага кириб мулозимларни қўлга олганида жаноб Бурзако хонасида бўлмагани ва нонушта қилаётгани учун ҳибсга олинмаганини ёзганди.

Италия паспортига ҳам эга бўлган жаноб Бурзако сешанба куни Италия шимолидаги Борзано шаҳри полиция идорасига икки адвокати билан кириб келди.

АҚШ Адлия департаменти жаноб Бурзако маҳаллий футбол федерацияларига 110 миллион доллар миқдорида поралар бериб йирик матбуот шартномаларини олишга уринганини даъво қилади.

Қидирувда бўлган яна икки аргентиналик футбол расмийлари - ота ва ўғил Ҳуго ва Мариано Жинкисларнинг қаердалиги номаълум қолаяпти.

"Torneos y Competencias" ширкати жаноб Бурзакони 3 июнда лавозимидан четлатган ва порахўрлик даъволарига алоқаси йўқлигини билдирган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio