Киев яқинидаги йирик нефть базаси ёнмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи State Emergency Service of Ukraine

Киевдан 30 чақирим узоқликдаги Глеваха туманида жойлашган нефть базасида душанба куни бошланган ёнғин давом этмоқда. Ёнғиндан 11 киши жабрлангани, улар орасида ўт ўчирувчилар ва база ходимлари борлиги айтилади.

Охирги маълумотларга кўра, бироз аввал куйиш аломатлари билан касалхонага олиб келинган бир ишчи вафот этган.

Украинанинг Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати хабарига кўра, ҳозирда 16та нефть омбори ёнмоқда.

Киев вилоятидаги бу ёнғин душанба куни бир нефть резервуари ёниб кетиши билан бошланди. Кейинроқ ёнғин бошқа омборларга ҳам ўтди.

Ёнғинни жиловлашнинг имкони бўлмаяпти, айни дамда 900 куб метр нефтга эга саккизта омбор ва 50 куб метр нефтга эга яна саккизта омбор ёнмоқда.

Сешанба тонгида ёқилғи тўла бир цистерна портлагани хабар қилинди.

Ички ишлар вазири Арсен Аваков бу ҳудуддан маҳаллий аҳоли кўчириб чиқарилганини билдирди.

Ёнғин сабаблари ноаниқлигича қолмоқда. Фаразларга кўра, ёнғинга нефть маҳсулотларини сақлаш қоидаларининг қўпол равишда бузилгани сабаб бўлиши мумкин.

Атайин ўт қўйилгани борасидаги фаразлар ҳам истисно қилинмаяпти.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio