Секс эвазига маҳсулот: БМТ тинчликни сақлаш аскарлари танқид остида

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Бирлашган Миллатларнинг тинчликни сақлаш кучлари уларнинг ёрдамига муҳтож одамларга мунтазам равишда секс эвазига кўмак берадилар.

БМТнинг ички кузатув бошқармаси томонидан тайёрланган ҳисоботда Либерия ва Гаитининг ўта қашшоқлик ва очлик ҳолатида бўлган юзлаб аёллари тинчлик сақлаш кучларига жинсий хизмат кўрсатганлари айтилади.

Бу хизмат эвазига аёллар пул, кийим-кечак, қимматбаҳо тақинчоқлар, мобил телефонлари ва бошқа жиҳозларни олганлар.

Жамоатчиликка очиқланмаган бу ҳисоботнинг матнини Рейтер агентлиги журналистлари қўлга киритганлар.

Ҳисоботга кўра, 2008 ва 2013 йиллар орасида 480та шундай ҳол қайд қилинган. Айни дамда бу ҳуқуқбузарликларнинг учдан бир қисми вояга етмаган одамларга нисбатан амалга оширилган.

"Тинчликни сақлаш кучлари сафарбар қилинган бу икки мамлакатнинг мисолида пулли жинсий хизмат анча кенг тарқалганига ишора қилади, аммо бу ҳақида кам хабар қилинади", - дея иқтибос келтиради Рейтер докладдан.

Айни дамда матннинг нусхасини қўлга киритган яна бир агентлик - Ассошиэйтед пресс ёзишича, ўтган йили Гаитида 231 одам пул ё маҳсулот эвазига тинчликни сақлаш кучлари жинсий хизмат кўрсатганларини билдирганлар.

"Тинчликни сақлаш кучлари пул тўлашдан бош тортган ҳолларида, аёллар уларнинг кўксидаги значокларини тортиб олиб, уларни ижтимоий тармоқларда фош қилиш билан таҳдид қилишган", - дея иқтибос келтиради Ассошиэйтед пресс.

Ҳисоботда, шунингдек, 2014 йилда 51 нафар тинчликни сақлаш аскарига шундай айблов илгари сурилгани, ундан аввалги йили эса 66 аскар айбланган.

Хабар агентликлари тинчликни сақлаш амалиётлари бўйича департаментнинг жавобини ҳам келтирганлар.

БМТ департаменти тинчликни сақлаш кучларининг бу каби амаллари етарлича ёритилмаётганидан ташвишда эканини билдирган. Бироқ, айни дамда охирги 10 йил ичида тинчликни сақлаш кучлари сони ортган бўлса-да, жинсий эксплуатация айбловлари камайганига ишора қилган.

Бугунги кунда жаҳоннинг турли мамлакатларида 125 минг тинчликни сақлаш кучлари хизмат қиладилар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio