АҚШ “Исломий Давлат”га қарши курашга кунига тўққиз миллион доллар сарфлаган

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

АҚШ Мудофаа вазирлиги эълон қилган ҳисоботга кўра, 2014 йил августида “Исломий Давлат” мавқеларини ҳаво ҳужумларига тутиш бошланганидан буён икки миллиард 700 миллион доллар сарфланган.

Бу “Исломий Давлат”га қарши уруш Америкага тўққиз миллион долларга тушаяпти, деганидир.

АҚШ етакчилигидаги ҳарбий коалиция “Исломий Давлат” жангариларини ўтган йил августидан буён бомбалашни бошлаган.

Ўшандан буён Американинг ҳарбий харажатлари миқдори кескин ортган.

Пентагон жами харажатларнинг учдан икки қисми ҳарбий-ҳаво кучларига сарфланганини айтмоқда.

Ушбу маълумотлар Америка парламенти томонидан ҳарбий харажатлар масаласи муҳокама этилган вақтда очиқланган.

АҚШ Вакиллар палатаси ҳарбий харажатларни янада кўпайтиришга тақиқ киритиш керак деган таклифни рад этган, мудофаа мақсадларига 579 миллиард доллар сарфланишини маъқуллаган.

Ушбу хабар Америка Ироққа 450 ҳарбий маслаҳатчи юборишга қарор қилган пайтга тўғри келган.

Бу маслаҳатчилар Ироқ армиясини ҳарбий тайёргарликдан ўтказишда кўмаклашишлари хабар қилинган, натижада Ироқдаги АҚШ ҳарбийлари сони 3500 га етади.

Америка маъмурияти Ироққа ўз жанговор қўшинларини юбориш ниятида эмаслигини айтмоқда, бироқ пайшанба куни АҚШ генерали Мартин Демпси ўз мамлакатининг Ироқдаги ҳарбий ҳозирлиги янада кўпайишини маълум қилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ