'Жанубий Кореяда Мерсни юқтириш ҳоллари кўпайиши мумкин'

Ҳозирга қадар яна 12 жанубий кореялик мазкур хасталикни юқтириб улгургани ҳамда 14 инсон ҳаётдан кўз юмгани маълум Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Ҳозирга қадар яна 12 жанубий кореялик мазкур хасталикни юқтириб улгургани ҳамда 14 инсон ҳаётдан кўз юмгани маълум

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Жанубий Кореяда Mers номи билан маълум вирусни юқтирганлар сони ортиши мумкинлигини айтган.

Ташкилот мутахассислари мамлакатдаги Мерс ёки Middle East Respiratory Syndrome - Яқин Шарқ Респиратор Синдроми коронавируси билан боғлиқ вазиятни "йирик ва мураккаб" дея таърифлашган.

Айни пайтда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Мерс вируси кенг жамоатчилик орасида тарқалиб бораётганига оид "далиллар топилмаган" эса-да, муаммо буткул ўртадан кетди дея эълон қилишга ҳали барвақт эканини таъкидлайди.

Ҳозирга қадар яна 12 жанубий кореялик мазкур хасталикни юқтириб улгургани ҳамда 14 инсон ҳаётдан кўз юмгани маълум.

Мутахассислар ҳукуматни ҳушёр туришга ундашган.

Мерс ёки Middle East Respiratory Syndrome - Яқин Шарқ Респиратор Синдроми коронавируси деб номланган вирус илк бор 2012 йили Саудия Арабистонида аниқланган эди.

MERS шамоллаш ва Sars каби касалликлар аломатларини ўз ичига олувчи юқори ҳарорат, нафас олишда қийинчиликлар, ўпка яллиғланиши ва буйракларнинг ишламай қолишига олиб келадиган хасталик.

Шу вақтгача жаҳон бўйлаб 1,167 киши Мерс вирусига чалинган, улардан 479 киши вафот этгани маълум.

Ўтказилган тадқиқотлар натижасида MERS нинг дастлаб туялардан инсонга ўтганлиги аниқланган ва шунинг учун ушбу каслликни "туя тумови" деб ҳам юритадилар.

Жанубий Кореяда ўзбекистонликлар сони ҳам кўпчиликни ташкил этади, улар юқумли хасталик тарқалишидан хавотирга тушиб қолганларини айтганлар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ