Швеция шаҳзодаси оддий қизга уйланди

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Собиқ телевизион шоу юлдузи Швеция шаҳзодаси Карл Филипга турмушга чиқар экан, маликага айланди.

София Ҳелквист 30 ёшда, хайрия ташкилоти очилишига бош қўшишидан аввал у ярим яланғоч ҳолда моделлик қилган, йога муаллими бўлиб ишлаган.

Унинг эри Карл Филип эса Швеция подшоҳлиги тахтига учинчи валиаҳддир.

Бу икки ёшнинг тўйини олқишлаш учун минглаб швецияликлар кўчаларга чиқишади.

Омма сўровларида эса, Швеция подшоҳ оиласининг обрўси тобора тушиб бормоқда.

Швециядаги 'Золушка'

Швецияда асрлар давомида илк бор оддий оила фарзанди маликага айланди.

Кўплар бу ишқ-муҳаббат қиссасини Золушка эртагига қиёслашади.

Икковлон бундан беш йил аввал ресторанда кўришиб қолишган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи
Image caption Кўплар бу ишқ-муҳаббат қиссасини Золушка эртагига қиёслашади

Шундан кўп ўтмай, Карл ва София ўртасида ишқий муносабатлар ҳақида янгиликлар урчий бошлаганди.

Швеция матбуоти Ҳелквист хонимнинг ўтмишини обдон “титкилаб” келган.

Унинг эркаклар журнали учун тушган ярим яланғоч расми ҳам кўплаб нашрларда босилган.

София Швециядаги ТВ реалити шоу “Жаннат меҳмонхонаси”да ҳам қатнашган.

Бу шоуда номигагина кийинган қизлар меҳмонхонадан ҳайдалмаслик учун “курашадилар”.

Медиадаги турфа чиқишларга муносабат билдирар экан, София ҳеч нарсага афсус қилмаслиги, аммо ҳозир яна имконият бўлса, аввал босган изларидан юрмаслигини айтган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty
Image caption Ёшлар ўтган йил унаштирилганларини эълон қилишганди

Унинг ўтмиши Подшоҳликда баҳсу мунозаралар марказида бўлгани ҳақида миш-мишлар тарқашига қарамасдан, бўлажак куёв оиласи Софиянинг хайрия ишларини олқишлади.

2010 йилда Ҳеквист хоним Жанубий Африкадаги ижтимоий ночор болалар учун хайрия ташкилоти тузишда ташаббускорларнинг бири бўлган.

У бир неча Африка давлатларида ҳам кўнгиллилар қаторида ишлаб келгани айтилади.

Тўй Стокголмнинг Slottskyrkan ибодатхонасида бўлди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio