Буддойилар Роҳинга мусулмонларига кўмакдан ғазабдалар

Фото муаллифлик ҳуқуқи epa
Image caption Халқаро босимлар оқибатида Мянмар ҳукумати муҳожирларни қутқаришга бош қўшган.

Мянмарнинг Рахине штатида юзлаб буддойилар қатор норозилик амалиётлари ташкил этганлар.

Улар Бирма ҳарбий-денгиз флоти томонидан қутқарилган 900 дан зиёд Роҳинга муҳожири Рахине штатидаги жамлоқларга жойлаштирилиб, кўмак кўрсатилаётганидан ғазабда эканларини билдирганлар.

Хабарларга кўра, Рахине штати маркази Ситтве шаҳрида буддойи роҳиблар раҳбарлик қилган норозилик намойишига 500 тача иштирокчи қатнашган.

Ташкилотчиларнинг айтишларича, бутун Рахине штати бўйлаб 10 тача жойда норозиликлар уюштирилган.

"Биз Бенгалларнинг Рахине штатига келтирилганидан норозимиз", деб айтган Ситтве намойиши раҳбарларидан бири.

Бирма буддойилари Рахине штатида асрлар давомида аждодлари яшаб келган Роҳинга мусулмонларини бенгаллар деб атайдилар.

Ҳукумат эса уларга фуқаролик беришни рад этиб келади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption 150 тача муҳожир Бангладешга департация қилинган.

Мянмардаги Роҳинга мусулмонларининг сони 1 миллион 300 минг атрофида деб кўрилади.

Уларнинг аксари Рахине штатида истиқомат қилганлар.

2012 йили буддойилар билан Роҳинга мусулмонлари ўртасида келиб чиққан диний низолар оқибатида юз минглаб Роҳингалар ўзларининг яшаб турган жойларини ташлаб қочишга мажбур бўлганлар.

Улар Мянмар ғарбидаги соҳил бўйларида ташкил этилган қочқинлар жамлоғида қолишга мажбур бўлганлар.

Роҳинга мусулмонлари ва Бангладешдаги оғир иқтисодий шароитдан қутулишга интилган бенгаллар кемаларда Малайзия ёки Индонезияга етиб олишга қарор қилганлар.

Шу йил март ойидан буён минтақадаги аксар мамлакатлар қабул қилишдан бош тортгани, одам савдогарларининг муҳожирларга тўла кемаларни ташлаб кетганлари оқибатида минглаб инсонлар денгиз сувларида қолишга мажбур бўлганлар.

Халқаро босимлар остида Мянмар ҳукумати денгизда мушкул вазиятда қолган муҳожирларни қутқаришга бош қўшган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Муҳожирларга Рахине штатида кўмаклаш ташкил қилинган.

Яқинда Бирма ҳарбий денгизчилари 900 дан ортиқ муҳожирни қутқарган, улардан 150 тачасини Бангладешга жўнатиб юборган.

Қолганлари эса Рахине штатидаги қочқинлар жамлоқларига жойлаштирилиб кўмаклар ташкиллаштирилган.

Мухбирларнинг ёзишларича, узоқ йиллик ҳарбий бошқарувдан воз кечиб мухолифатга сиёсатда иштирок этишига рухсат берилган Мянмарда Роҳинга мусулмонларига таъқиблар сиёсатчилар томонидан эътиборсиз қолдирилмоқда.

Шу йил охирида Мянмарда парламент сайловлари мўлжалланган.

Буддойи сайловчиларнинг сайловдаги дастагидан маҳрум бўлишни истамаётган на ҳукумат, на мухолифат сиёсатчилари Роҳинга мусулмонлари "мавжудлигини кўришни хоҳламаяптилар".

Ҳатто бутун дунёда тан олинган демократ сиёсатчи, Нобел мукофоти совриндори Аун Сан Су Чи бу ҳақда минбарлардан гапиришни истамаяпти.

Бунинг учун Сан су Чи хоним халқаро танқидлар остида қолган, унинг ёнидаги сиёсатчилар сўзларига кўра, "Роҳинга мусулмонлари муаммоси Аун Сан Су Чи учун қопқон", агар бу ҳақда гапирадиган бўлса, сиёсий мушкулликларга дуч келиши мумкин.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

Skype - bbcuzbekradio

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ