Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Тбилиси тошқини: ғайриихтиёрий қочоқ ҳайвонлар

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси кучли ёғингарчилик Гуржистон пойтахти Тбилисида сув тошқинларини келтириб чиқариши оқибатида камида 12 инсон нобуд бўлган.

Тошқин қурбонлари хотирасига Гуржистонда 15 июн куни мотам эълон қилинган.

Тбилисининг Вере дарёсига туташ ҳудудлар энг кўп зарар кўрган.

Кўплаб инсонларнинг уйлари биринчи қавати, ертўлалари, кўчалардаги ерости йўлларини сув босган.

Айрим бинолар шикастланган, қулаб тушганлари ҳам бор.

Тбилиси шаҳри расмийлари тошқин етказган моддий зарар 10 миллион долларга етиши мумкинлигини айтганлар.

Тбилиси ҳайвонот боғи сув тошқинидан энг кўп зарар кўрган.

Жуда кўп ҳайвонлар қочиб кетган. Уларнинг сони аниқ эмас.

Расмийларга кўра, олти шер, олти йўлбарс, етти айиқ ва 13 бўри Тбилиси шаҳри бўйлаб тарқалган.

Расмийлар одамларни кўчага чиқмасликка чақирганлар.

Шарҳсиз видео.