Барак Обама: Америка жамияти ирқчилик касалидан қутилгани йўқ

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption "Америка жамияти ирқчилик касалидан қутилгани йўқ"

Бу ҳақда Барак Обама Жанубий Каролинадаги черковда рўй берган қотилликлардан сўнг гапирган.

Чоршанба куни рўй берган ҳужумни полиция «нафрат асосидаги жиноят» деб эътироф этгани айтилмоқда.

Аммо аксарият америкалик зиёлиларга кўра, айни қотиллик «террорчилик амали»дир.

21 яшар Дилан Руф маҳкамада кўриниш берган.

Унга тўққиз кишининг ўлдирилишига алоқадор деб кўрилмоқда.

Маҳкамада ҳозир бўлар экан, Дилан Руф атфорида бирор бир ҳис-туйғу зоҳир бўлмаган.

Қурбон бўлганлардан бирининг қизи ўз ёшларини базўр тўхтатар экан, “мен сени кечирдим”, деб айтган.

Сан Франсискода сўзлар экан, АҚШ президенти Обама “айни ҳужумга сабаб бизга ирқчилик ҳамон жамиятнинг касаллиги эканидан сабоқ беради ва бунга қарши ҳаммамиз бирга курашмоғимиз керак”, деб айтган.

"Биз бу йўлда катта муваффақиятларга эришдик, аммо ирқчилик бош кўтармаслиги учун ҳушёр туришимиз керак”.

Обама жаноблари қурбонлар оилаларининг кечиримли бўлишганини олқишган.

Барак Обама қуролларни назорат этишга доир янги муҳокамаларни бошлашга чақирган.

Конгессни эса жамоатчилик фикрига қулоқ тутишга даъват қилган.

"Биз фақатгина ҳамдардлик билан чекланмаслигимиз керак. Биз амалда курашмоғимиз лозим”, деб айтган у.

Шахсий қуролларни тақиқлашга доир қонун лойиҳаси Сенат томонидан дастакланмаганди.

Дилан Руфнинг дўстларидан бири эса, Би-би-си билан суҳбатда у аслида ўз ҳужуми учун нишон қилиб университетни танлаганини айтган.

Дилан Руфнинг черковга ҳужумига доир маҳкама ҳужжатлари ошкор этилган.

Чоршанба куни у кеч соат 8 да черковга киради ва ҳужум қилишдан аввал қарийб бир соат ибодатгўйлар билан бирга бўлади.

Барча қурбонлар бир неча бор отилгани ҳам маҳкама ҳужжатларида қайд этилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio