Олмонияда Ал-Жазира журналисти ҳибсга олинди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Ал-Жазиранинг эгаси бўлган Қатар ва Миср ўртасидаги муносабатлар сўнгги йилларда таранглашган

Ал-Жазиранинг айтишича, Олмония Мисрнинг сўрови билан араб телеканали журналистини ҳибсга олган.

Аҳмад Мансур Берлиндан Қатарга учадиган учоққа чиқаётган пайти ушлаб қолинган.

Олмония полициясининг айтишича, Миср расмийлари Мансурни халқаро қидирувга беришган.

Мирсдаги маҳкама ўтган ой журналистни қийноқлар айби билан сиртдан 15 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этган.

Ал-Жазиранинг айтишича, ҳам Миср ва ҳам Британия фуқароси бўлган Мансурга қарши айблар "бемаъни ва сохта".

"Мени ҳали ҳам Берлин аэропортида ҳибсда ушлаб туришибди, ҳакамнинг олдига чиқаришларини кутаяпман", деб ёзган шанба куни кеч соатларда ўзининг Твиттердаги 52 ёшли Мансур.

Полицияга кўра, ҳибсга олиш маҳаллий вақт билан 15.20 да амалга оширилган.

Полиция сўзчиси Миср Аҳмад Мансурни "қатор жиноятлар" содир этишда айблаётганини айтган, аммо тафсилотларни бермаган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Шу ой бошида Президент Сиси Берлинда Канцлер Меркел билан учрашган

Ал-Жазиранинг айтишича, журналист душанбагача ҳибсга қолади ва душанба куни олмон ҳаками унинг ишини кўриб чиқади.

Ҳибсга олиш чоғида олинган видеода Мансур ҳодисани "англашилмовчилик" деб тасвирлаган ва тезда қўйиб юборилишига умид қилишини айтган.

Ал-Жазиранинг айтишича, бундан аввал Интерпол халқаро полиция идораси Мисрнинг Мансурни ҳибсга олиш сўровини "қоидаларга тўғри келмайди" дея рад этганди.

2013 йилда Миср австралиялик Питер Гресте дохил уч нафар Ал-Жазира журналистларини "Мусулмон биродарлар"га ёрдам беришда айблаб ҳибсга олган.

Гресте бир йилдан кўпроқ ушлаб турилиши ортидан ватанига бадарға қилинган.

Қолган икки журналист- канадалик Муҳаммад Фаҳмий ҳамда мисрлик Боҳир Муҳаммад шу йил бошида гаров эвазига озодликки чиқарилган ва ҳозир қайта маҳкамани кутишмоқда.

Шу ой бошида Миср Президенти Абдул Фаттоҳ ал-Сиси Олмонияга сафар қилган ва Канцлер Ангела Меркел билан учрашган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio