Путиннинг рейтингги 90 фоизга яқинлашди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Бу Путин ҳокимиятга келганидан буён энг юқори кўрсаткичдир

"Левада-центр" омма фикрини ўрганиш маркази июн ойида ўтказган сўров натижаларига кўра, россияликларнинг 89 фоизи Президент Путинни қўллаб-қувватлайди.

Левада марказига кўра, бу Путин ҳокимиятга келганидан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.

10 фоиз одам Путиннинг фаолиятини маъқулламаган, 1 фоизи эса жавоб беришдан бош тортган.

Сўралганларнинг учдан икки қисми Бош вазир Дмитрий Медведев ва ҳукуматнинг, ярмидан кўпроғи эса Давлат Думаси фаолиятини маъқуллашган.

Сўров натижаларидан маълум бўлишича, россияликларнинг 64 фоизи мамлакат тўғри йўлдан бормоқда, деб ишонади.

Сўров 19-22 июнь кунлари ўтказилган, унда Россиянинг 46 минтақасидан 1600 одам иштирок этган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption 2014 йил мартида Россия Қримни аннекция қилиши ортидан Президент Путиннинг рейтингги ошиб кетган

Сўровда шунингдек, россияликлардан ўзлари энг кўп ишонган сиёсатчилар номини аташ ҳам сўралган.

Биринчи ўринда Путин-64 фоиз одам жорий Президент номини атаган.

Иккинчи ўринни Мудофаа вазири Сергей Шойгу (28 фоиз), учинчи ўринни эса 21 фоиз билан Бош вазир Дмитрий Медведев ва Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровлар эгаллашган.

Шу йил январида ўтказилган сўров натижаларига кўра, россияликларнинг 85 фоизи Путинни қўллаб-қувватлашган.

2014 йил июнида бу нисбат 86 фоиз, 2013 йил июнида 63 ва 2012 йил июнида 64 фоизни ташкил этган.

2014 йил мартида Россия Қримни аннекция қилиши ортидан Президент Путиннинг рейтинги ошиб кетгани кузатилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio