Тунисдаги сайёҳларга қарши ҳужум қораланди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Туниснинг Сус дам олиш масканида одамлар шанба куни амалга оширилган қуролли ҳужумни қоралаб юриш ўтказишган.

Жума кунги ҳужумда аксари сайёҳлардан иборат камида 38 киши ўлдирилганди.

Оломон шанба куни нишонга олинган меҳмонхонада ҳам тўпланганди.

Бугунги юришда иштирок этганлар марҳумлар яқинларига ҳамдардлик изҳор қилганлар.

Нобуд бўлганларнинг 15 нафари британияликлар экани хабар қилинди.

Ҳужум учун масъулиятни "Исломий Давлат" гуруҳи жангарилари зиммаларига олишди.

Тунис Бош вазири Ҳабиб Эссид мамлакатда хавфсизлик кучайтирилишини эълон қилган.

Бош вазирга кўра, дам олиш масканларига армия аскарлари жойлаштирилиши мумкин.

Шунингдек, у зўравонликни тарғиб қилганликда айбланган 80га яқин масжид ёпилишини айтган.

Жума кунги қуролли ҳужум Тунис яқин тарихидаги энг қонлиси бўлди.

Март ойи жангарилар пойтахт Тунисдаги Бардо музейида аксари хорижликлардан иборат 22 инсонни ўлдиришганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio