Индонезиядаги учоқ ҳалокати қурбонлари сони ортмоқда

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Индонезия расмийларининг айтишларича, ҳарбий-транспорт учоғи ҳалокатга учраган жойдан ҳозирга қадар 141 жасад топилган.

Самолёт сешанба куни аҳоли истиқомат қилувчи Медан ҳудудига қулаб тушганди.

Индонезия ҳарбийлигига кўра, турар-жой бинолари ва меҳмонхонага келиб урган Hercules C-130 русумли учоқ бордида бўлган 122 кишидан бирон нафари омон қолмаган.

Аксар жабрдийдалар ҳарбийлар яқинлари ва аёллар деб тахмин қилинади.

Аммо, қурбонлар борасидаги сўнгги рақамлар ерда бўлган 19 инсон ҳам ҳаётдан кўз юмганига ишора қилади.

Мухбирларнинг айтишларича, ҳарбийлик йўловчилар рўйхатини қайта-қайта кўриб чиқмоқда ва бу ҳарбий учоққа кимлар учишини қанчалар бўш назорат қилишларидан далолат қилади.

Жакартадаги Би-би-си мухбири Алис Будисатрихонингга кўра, Индонезия ҳарбийлиги хизматдагилар яқинларининг ҳарбий самолётда текин учишларига изн беради.

"Яқинлар" кўпда узоқ қариндошларни ҳам англатиши мумкин", дейди мухбиримиз.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio