Марҳамат, Президент Обама хонасида ҳам селфига тушаверинг!

Фото муаллифлик ҳуқуқи European Photopress Agency

Оқ Уйда жорий қилинган фото ва видео тасвирга олишга тақиқ бекор қилинган.

Бу тақиқ Қўшма Штатлар президенти қароргоҳида 40 йилдан буён мавжуд эди.

Тақиқ ҳақидаги эълонни Президент Барак Обаманинг рафиқаси Мишел Обама том маънода йиртиб ташлаган.

Обама хоним Оқ Уйда фото ва видео тасвирга олиш тақиқи бекор қилингани ҳақида "Инстаграм" ижтимоий тармоғида эълон қилган видеосида хабар қилган.

Бундан кейин Оқ Уйга экскурсияга кирадиган инсонлар ўзларининг смартфонлари ёки кичик камералари билан суратга ёки видеога тушишлари мумкин бўлади.

Бироқ АҚШ президенти қароргоҳида бундан кейин ҳам селфи таёқчаларидан ёки катта видеокамералардан фойдаланишга рухсат берилмайди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ