Би-би-си 1000 дан ортиқ ходимларни қисқартиради

Image caption Тони Ҳоллнинг айтишича, қисқартиришлар бу билан тўхтамайди

Би-би-си Бош директори Тони Ҳолл Британия телерадио корпорациясидаги йирик қисқартиришларни эълон қилган.

Унга кўра, Би-би-сининг 1000 нафар ходимлари ўз ишларини йўқотади.

Бу каби йирик қисқартиришларга Би-би-сининг телевизион лицензиядан тушадиган маблағлари камайиб кетгани сабаб бўлган.

Би-би-си британияликлар телевизион кўрсатувларни томоша қилиш учун сотиб оладиган лицензия ҳисобидан молияланади.

Қонун бўйича ҳар бир хонадон "licence fee" деб аталадиган махсус тўлов тўлайди.

Аммо борган сари кўпроқ хонадонлар телевизор томоша қилмаймиз, деган важ билан лицензия пулини тўлашдан бош тортишмоқда.

Натижада Би-би-си бюджетига тушумлар 150 миллион фунт стерлингга камайиб кетган.

Тони Ҳоллнинг айтишича, 1000 иш ўринларини қисқартириш Би-би-сига 50 миллион фунт стерлингни тежаш имконини беради, бу эса дефицитни қоплаш учун қисқартиришлар давом этади деганидир.

Британиянинг жорий консерваторлар ҳукумати телевизион лицензия пулини тўламаганлик учун жиноий жавобгарликни олиб ташлашни режаламоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio