'Гуноҳлардан холи' ижтимоий тармоқ

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Бразилияда Инжилпараст насронийлар гуруҳи сўкиниш ва шаҳвоний моҳиятга эга ҳар қандай маълумот ва ё материалларни босиш тақиқланган ижтимоий тармоқ ташкил қилган.

Facegloria - Фейсглория деб номланган ушбу сайт ўтган ой ишга туширилган.

Ташкилотчиларга кўра, шу вақт ичида тармоққа 100, 000 киши аъзо бўлиб улгурган.

Фейсглорияда 600 та сўзни ёзиш тақиқланади. Нашр қилинган изоҳ, сурат ёки лавҳани "Омин" тугмачаси билан маъқуллаш мумкин.

2013 йил мусулмонлар учун Уммаланд ижтимоий тармоғи ташкил қилинган, ҳозирда 329,000га яқин аъзога эга.

Ушбу сайтда аёллар ва илҳомбахш Исломий иқтибослар учун қўшимча privacy settings ёки "шахсий ҳаёт дахлсизлиги мосламалари" мавжуд.

Даъват

Бразилиянинг Facegloria тармоғи ҳозир фақат португал тилида, аммо кейинроқ бошқа тиллар ва мобил қурилмада ҳам ишлай бошлайди.

Бразилиядаги расмий маълумотларга қараганда, бу мамлакатда дунёнинг энг кўп сондаги католиклари истиқомат қилишади.

Мамлакат аҳолисининг фақат бир фоизи худосиз экан.

"Facebook да порнография ва зўравонлик бор. Шунинг учун ҳам, биз Худо ҳақида суҳбатлар қурадиган ва унинг сўзини ёйинлайдиган бир тармоқ тузишни истадик”, дейди дизайнер Атилла Баррос.

Айни ижтимоий тармоқда ҳамжинсбозлик ҳақидаги маълумот ва ё бошқа материаллар тақиқланган.

Баррос айни тармоққа 16 минг доллар сармоя ётқизган.

"Тармоғимиз глобалдир. Биз Faceglory учун инглиз ва бошқа тилларда доменлар сотиб олдик".

Интернет оламида диний тармоқлар ҳозир ҳам мавжуд.

Интернет саҳифалар устаси Терри Дэвис ўн йил ишлаб насроний TempleOS қурилмасини яратган.

Айни қурилма Инжилга доир маълумотлар билан тўлган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio