Италия полицияси Сицилиядаги "мафия оиласи"га қарши рейд ўтказди

Италия полицияси Сицилияда мафияга алоқадорликда шубҳа қилинган бир оиланинг беш аъзосидан 1,76 миллиард долларга тенг мол-мулкни мусодара қилди.

Бешовлон жамоатчилик иншоотларини қуриш бўйича тендер шартномаларини қўлга киритишда мафиядан ёрдам олганликда гумон қилинади.

Сицилия пойтахти Палермо полицияси мазкур рейд ҳудудда амалга оширилган энг катта рейдлардан бири эканини айтди.

Таҳлилчиларга кўра, Сицилиянинг Коза Ностра мафияси Италиядаги иқтисодий инқироз даврида ўз фаолиятини жадаллаштирган.

Мусодара қилинган мулк ичида банк ҳисоблари, кўчмас мулк ва мебеллар бор.

Бешовлон - уч ака-ука ва бир опа-сингилнинг ёшлари 60 ва 70ларда.

Италия матбуотига кўра, улар 1980-йилларда мардикорлик қилишган, бироқ сўнгра миллиардерларга айланганлар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio